UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0

15 апр 11:49
Янгиликлар

Оғир атлетика

Етти нафар оғир атлетикачимиз допинг сабаб 4 йилга четлатилди

Теглар :  Оғир атлетика
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Аҳлоқ бўйича комиссиясининг қарори билан оғир атлетика бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоларига жазо тайинланди.

Аниқроғи, Мансур Алмуродов (73 кг), Шахмердан Кемалов (+109 кг), Ҳаётбек Зокиров (96 кг), Маҳмудбек Юсупов (+109 кг), Ҳикматулло Фазлиддинов (81 кг), Фозилбек Жуманазаров (96 кг), Худоёр Мелиқўзиев (67 кг)ларга 4 йиллик дисквалификация жазоси тайинланди. 

Барча спортчилар 2020 йил 15 октябрь куни оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати давомида допинг-тест топшириш учун танланган бўлиб, уларнинг допинг-синамаларида S.1 – Анаболик стероид гормонлар гуруҳига мансуб метандиенон, метастерон, тестостерон, канренон каби тақиқланган моддалар аниқланган. 

Спортчиларнинг дисквалификация муддати 2021 йил 31 мартдан бошланиб, 2025 йил 30 мартга қадар давом этади. Шунингдек, спортчиларнинг 2020 йил 15 октябрдан бошлаб олган барча медаль ва бошқа совринлари ҳамда рейтинг очколари бекор қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг