UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

25 окт 11:23
Янгиликлар

Шахмат

European Chess Club Cup. Абдусатторовда кетма-кет тўртинчи ғалаба!

Cербиянинг Рашск округи Врнячка-Баня шаҳарчасида шахмат бўйича клублар ўртасида Европа Кубоги давом этмоқда.

Эркаклар ўртасидаги European Chess Club Cup мусобақаси ўз тарихида 39, аёллар иштирокидагиси эса 28-маротаба ташкил этиляпти. Бу йилги қитъа кубогида уч нафар гроссмейстеримиз Европа клублари таркибида муваффақиятли тарзда қатнашаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров Руминиянинг "SuperChess", Нодирбек Якуббоев эса Словениянинг "TAJFUN-ŠK Ljubljana" жамоалари шарафини ҳимоя қиляпти. Кеча 5-турда "SuperChess" клуби Сербиянинг "SK JAVES Modra" жамоасини 5:1 ҳисобида доғда қолдирди. Абдусатторов Томас Лаурусасни, Синдаров эса Федерик Йозефни мағлубиятга учратиб, жамоасининг умумий муваффақиятига ҳисса қўшди. 

Нодирбек Якуббоевнинг "TAJFUN-ŠK Ljubljana" жамоаси эса 5-турда Черногориянинг "Elektroprivreda" клубидан 4:2 ҳисобида устун келди. Якуббоев Никита Петров билан дуранг ўйнади. Турнинг марказий учрашуви икки пешқадам "Alkaloid" (Македония) ва "Turkish Airlines" (Туркия) жамоалари ўртасида ўтказилиб, 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа билан якунланди. 

Бешинчи турдан сўнг карвонбоши ўзгарди. Бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган Чехиянинг "Novy Bor Chess Club" клуби 10 очко билан якка пешқадамга айланиб олди. "Turkish Airlines", "Alkaloid" ва "C'Chartres Echecs" клублари ҳисобида 9 тадан очко бор. "SuperChess" ва "TAJFUN-ŠK Ljubljana" клублари 8 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра мос равишда 5 ҳамда 7-ўринларни банд этишган. 

Бугун 6-турда "SuperChess" "Tuxera Aquaprofit Nagykanizsai Sakk Klub" билан, "TAJFUN-ŠK Ljubljana" клуби эса "Beer Sheva Chess Club" жамоаси билан ҳисоб-китоб қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг