UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 20:29Бугунги кун ҳисобида илк медалимиз ОЛТИН бўлди. Умумий медалларимиз 80 тага етди 0 19:29Мария Тимофеева Люксембург турниридаги юришини бошлади 0 19:08Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди 0 18:47Жавоҳир Синдаров ҳам Жаҳон кубоги 1/2 финалида! Финал чиптаси учун ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 18:26Рожер Федерер Халқаро теннис шон-шуҳрат залига киритилади 0 18:05Дубайда ўтказиладиган IBA Жаҳон чемпионатида нечта мамлакат боксчилари қатнашиши айтилди 0 17:42"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди 0 17:21Дана Уайт Фрэнсис Нганнунинг унга қўл кўтарганини эслади 0 17:00Таэквондочиларимизнинг кейинги мусобақаси Бангкок Гран-при челленжи бўлади 0 16:39Саидотахон Нуриддиновнинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 16:18Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда 0 15:57Бу қизиқ! Фабио Уордли чемпион дея эълон қилинган WBO рейтингида Баҳодир Жалолов нечанчи ўринни эгаллаб турибди? 0 15:36Ар-Риёд-2025. Гандболчи қизларимизнинг Туркияга қарши ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:15Хабиб Ислам Махачевнинг Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишини истамаслигини айтди 0

21 май 15:43
Янгиликлар

Футбол

Европа Лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"

Бу футбол тарихидаги энг ажабтовур финаллардан бири бўлади.

АПЛнинг Чемпионшипга тушиб кетмаган икки энг ёмон клуби соврин учун курашади. Ички чемпионатдаги муаммоларга қарамай, ҳар икки жамоа евроаренада ўзини яхши томондан кўрсата олди.

"Тоттенхэм"


1. "Тоттенхэм" АПЛда даҳшатли мавсум ўтказди, аммо уни соврин билан қутқариб қолиши мумкин

Премьер-Лиганинг охирги туридан аввал лондонликлар 17-ўринни эгаллаб туришини — бошқачасига атаб бўлмайди. Бироқ мавсум давомидаги кадрлар муаммоларини инобатга олган раҳбарият Ангелос Постекоглуга ишни охирига етказиш имконини берди. Шу билан бирга "Тоттенхэм" ЕЛда муваффақиятли иштирок этди ва соврин ютиш қаторида, ЕЧЛ йўлланмасини ҳам қўлга киритиши мумкин.


2. Ангелос Постекоглу финал олдидан етакчиларига дам берди

"Тоттенхэм" бош мураббийи АПЛдаги "Астон Вилла"га қарши ўйиндан кўра, Европа Лигаси финалини афзал билди. Мусобақа жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайдиган у учрашувга онгли равишда деярли захира таркиби туширилгани тўғри қарор, назаримизда. Финалда ҳам илк дақиқалардан майдонда кўришимиз мумкин бўлган йигитлардан фақатгина Сарр ҳамда Сон майдонга тушди. Бу ерда, кореяликнинг охирги вақтлар жароҳат туфайли ўйинларни ўтказиб юборгани ва ўйин амалиёти аксинча фойдали бўлиши ҳисобга олинган.


3. МЮ — охирги вақтлар "Тоттенхэм" учун қулай рақиб

Лондонликлар "Манчестер Юнайтед"га қарши ижобий статистикани ҳисобга олиб, финални ўзгача иштиёқ билан кутишлари мумкин. Барча мусобақалардаги охирги ўзаро 6 ўйинда "Тоттенхэм" 4 марта зафар қучиб, 2 марта дуранг ўйнади. Шу оралиқдаги 5 ўйинда жамоа камида 2 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалади. Жорий мавсум ушбу клублар уч марта тўқнаш келиб улгуришди — уларнинг барчасида омад "Тоттенхэм"га кулиб боқди.

"Манчестер Юнайтед"


1. Финал арафасида МЮ АПЛ доирасидаги навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди

"Юнайтед" омадсизликлар чемпионатнинг охирги учрашувида ҳам давом этди — "қизил иблислар" сафарда "Челси"га имкониятни бой беришди, жорий мавсумдаги 18-си. МЮ клуб тарихидаги қатор антирекордларни янгилашга "муваффақ бўлди" ва илк бор АПЛда мавсумни қаторасига 2 та ғалаба қозона олмай, якунлайдиган бўлди. Бироқ Европа Лигаси доирасидаги беллашувларда "Юнайтед" ишончли ўйин кўрсатди ва бирор марта мағлубиятга учрамай, ҳақли равишда финалга етиб келди.


2. "Юнайтед" финал олдидан бир неча ҳимоячисидан айрилди

Рубен Аморим "Челси"га қарши ўйинда оптималга яқин таркиб билан учрашувни бошлаб, кўпчиликни ажаблантирди. Финалда биз кутишимиз мумкин бўлганлардан фақатгина Угарте ва Гарначо илк дақиқалардан баҳсга киришмади — мураббий бу вазиятни, айнан финал ўйини учун идеал таркиб танлаш мақсадида қилинган ишлиги билан изоҳлади. Аморимнинг сўзларига кўра, у "Тоттенхэм"га қарши ўйин учун асосий таркибни аниқлаб олган, лекин бу ҳақида ошкор қилишга шошилмади. Финалда жамоага ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлганлар ичида, айниқса, ҳимоячилар кўплиги эътиборни тортади — Мартинес, Де Лигт, Йоро. Қанот ҳимояси вакили Далотнинг ҳам ўйинга тайёр бўлиши сўроқ остида қолмоқда.


3. МЮ — Европа Лигасининг мавсумдаги энг самарадор иштирокчиси

"Юнайтед" Европа Лигаси жорий мавсумида ишончли ҳужум чизиғи билан мақтана олади — клуб 35 гол урди ва бу борада катта фарқ билан етакчилик қилмоқда. Европа Лигаси тўпурарлари пойгасида Бруну Фернандеш 7 гол ва Расмус Хойлуннни кўришимиз мумкин — 6 та тўп. Диққат қилинг, МЮ турнирдаги 14 ўйинда бирор марта майдонни голсиз тарк этмаган, охирги 5 учрашувда эса манкунианлар (асосий вақтда) 15 та гол уришди.


Шунингдек, на лондонликлар, на манчестерликлар ўз дарвозаси олдида ишончли ўйин кўрсата олишди ва камдан-кам ҳолларда гол ўтказиб юборишмади. Бундай вазиятда қайсидир бир клубни яққол фаворит деб бўлмайди. Умумий олганда эса "Тоттенхэм"нинг имкониятлари бироз юқорироқдек — лондонликлар етакчилари финал олдидан ҳордиқ чиқариш имкониятига эга бўлиш ва қулай рақибга қарши ўйнашларини ҳис қилиб туришади. Бундай беллашувда эса руҳий ишонч кўп нарсани ҳал қилиб кетиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг