UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0

05 фев 19:15
Янгиликлар

Футбол

Фабио Каннаваро: "Футболчи 17–19 ёшда тайёр бўлса, МТЖга чақирилиши лозим. Нега уларни U-21, U-23 жамоаларида қолдиришимиз керак?"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойида БААда ўқув-машғулот йиғинларини олиб борди.

"Оқ бўрилар" устози бу йиғинда бир қатор янги номларни синовдан ўтказди. Улар орасида Самандар Муратбаев ва Беҳруз Каримов каби ёшлар ҳам бор эди. Фабио Каннаваро бу ҳақда ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида гапирди. 

"Гап ёшда эмас, сифатда. Футболчининг неча ёшга кирганини эмас, истеъдоди ва жангчи сифатидаги характери муҳим. Футболчи 17-19 ёшда тайёр бўлса, миллий жамоага жалб қилиниши керак. Нега уларни ёши кичик деб, U-21, U-23 жамоаларида қолдиришимиз керак? 

Агар қайсидир ўйинни кўргани борсам, бу шунчаки ташриф эмас. Мен футболчини ўз кўзим билан реал вазиятдаги ҳаракатларини кўришни истайман. Сафарда бўлсам ҳам стадионларга боришни яхши кўраман. Ўйинни жонли кўришга ҳеч нарса етмайди. Уйда ўтириб, кетма-кет бир нечта видеони кўриш мен учун зерикарли. Мен стадионга бориб футболчини бевосита кузатгим келади, чунки кичик деталларни видео орқали кўра олмайсиз. Айнан ўша майда жиҳатлар кейинчалик муҳим бўлиб чиқади", – дейди Каннаваро.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг