UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Боксчиларимиз Таиланддаги халқаро турнирга йўл олишди 0 19:00UFC 2017 йилдан бери илк бор Шанхайда турнир ўтказади 0 17:35Мэнни Пакьяо: "Келинг, тарих яратамиз" 0 15:02"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи 0 14:39Аспиналл пандемия унга қандай ёрдам бергани ҳақида гапирди 0 14:17Esports World Cup 2025. 1,5 миллион долларлик мусобақада қатнашадиган 12 нафар супер гроссмейстерлар рўйхати маълум, улар орасида Нодирбек ҳам бор 0 13:53Дрикус Дю Плесси Хамзат Чимаевга ваъда берди 0 13:28Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин 0 13:05Хабиб Нурмагомедов: "Ёқтирмаган одамимни мағлуб этиб, пул топдим ва шу ерга сарфладим" 0 12:40Tepe Sigeman 2025. Жавоҳир Синдаров 2-турда дуранг қайд этди 0 12:19Том Аспиналл нега АҚШда машқ қилмаслигини тушунтирди 0 11:57МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади 0 11:13Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен билан ўйнади, бугун словениялик рақиб билан ўйин бор 0 10:45"Топурия уч вазнда чемпион бўла олади" - UFC собиқ жангчиси 0 10:22Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборд 0

28 окт 10:12
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Факт! Гейниш ва Чигирев ўз йўналишида Ўзбекистон тарихидаги илк Гран-при медалини қўлга киритди. Аввалги Гран-при медали кимга тегишли эди?

Кеча Канаданинг Галифакс шаҳрида фигурали учиш бўйича катталар ўртасидаги Гран-при сериясининг иккинчи босқичи якунланди.

Мусобақанинг жуфтлик йўналишида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев қисқа ва эркин дастурлар якунига кўра 189.65 балл жамғариб, 8 та жуфтлик орасида кумуш медалларга эга чиқди.

Аҳамиятлиси, спортчилар ушбу натижаси орқали нафақат ўз фаолиятларидаги биринчи Гран-при медалларига эга чиқди, балки Ўзбекистон тарихида жуфтлик йўналишидаги илк Гран-при медалларини ҳам қўлга киритди. 

Ўзбекистонлик фигурали учувчилар қўлга киритган сўнгги Гран-при медали бунгача америкалик машҳур фигурали учувчи Илья Малининнинг онаси Татьяна Малининага тегишли эди.

Канада Гран-приси

Олтин: Динна Стеллато-Дудек/Максим Дешам (Канада) (197.33)

Кумуш: ЕКАТЕРИНА ГЕЙНИШ/ДМИТРИЙ ЧИГИРЕВ (ЎЗБЕКИСТОН) (189.65) 

Бронза: Анастасия Гольюбова/Эктор Гьётопулос Муур (Австралия) (186.14) 

4. Анника Хокке/Роберт Кункель (Германия) (184.30) 

5. Эмили Чан/Спенсер Акире Хоу (АҚШ) (178.31)

6. Юлия Четинина/Мишал Возньяк (Польша) (173.84)

7. Дарья Данилова/Мишель Циба (Нидерландия) (171.02) 

8. Келли Анн Лоурин/Лукас Этьер (Канада) (163.60).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг