UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0 16:48Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди 0 16:39Жейк Пол Дана Уайт ўзига тақиқ қўйганини айтди 0 16:22БУММ! Рамазон Темиров UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар билан жанг қилади, рақиб топ-10дан! 0 16:16Чимаев қанча муддатга жанглардан четлатилгани аниқ бўлди 0 15:51Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубогининг навбатдаги баҳсида ишлайди 0 15:27Фрэнсис Нганну: "Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман" 0 15:05Афсонавий Гарри Каспаров Синдаровни яна бир афсонага қиёслади 0

22 июн 11:55
Янгиликлар

Теннис

Фарғона “Фьючерс”. Юсуповадан яна сенсация, у ярим финалда!

Хабар берганимиздек, шу кунларда Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис кортларида “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Асосий тўрга саралаш баҳслари орқали етиб келган истеъдодли теннисчимиз Гўзал Юсупова кетма-кет учта учрашувда кучли рақибиларини енгиб, мусобақанинг ярим финалига йўл олди. 

Юсупова ҳозиргина якунига етган чорак финал баҳсида дунёнинг 525-ракеткаси россиялик София Лансерени 7:6(3), 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Энди у финал чиптаси учун яна бир россиялик теннисчи Анастасия Фроловага қарши кортга чиқади. 

Маълумот учун, WTA рейтингида ўз ўрнига эга бўлмаган ҳамюртимиз аввалига рейтингда 640-поғонадан жой олган ҳиндистонлик Рия Бхатияни 7:6(1), 6:4, иккинчи босқичда турнирнинг тўртинчи, дунёнинг 335-ракеткаси украиналик Валерия Страховани 0:6, 7:6(10), 7:6(6) ҳисобида таслим этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг