UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанг! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0

22 июн 18:30
Янгиликлар

Оғир атлетика

Фарходбек Собиров ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди

Хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Япония пойтахти Токио шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

23 июнга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси ҳам иштирок этяпти. Жумладан 77 кг. вазн тоифасида Шаҳзод Худойберганов, 94 кг. вазнда Фарходбек Собиров ва 105 кг. вазнли полвонлар баҳсида Акбар Жўраевлар кунчиқар юртда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда. 

Вакилларимиз орасида биринчи бўлиб 77 кг. вазн тоифасида Шаҳзод Худойберганов баҳсларга киришган, у даст кўтаришда 152 кг, силтаб кўтаришда эса 186 кг. натижа билан умумий 338 кг. оғиргликни ўзига бўйсундириб, жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлганди. 

Бугун яна бир ҳамюртимиз Фарходбек Собиров 94 кг. вазнли полвонлар баҳсида ўз иштирокини бошлаб, якунда жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди. Фарходбек даст кўтаришда аввало 170 кг. тош кўтарган бўлса, кейинги уринишларда 175 ва 180 кг. оғирликни ҳам ўзига бўйсундириб 1-ўринни эгаллади. 

Силтаб кўтаришда ҳам ўзбек полвонига тенг келадиган рақиб топилмади. Собиров ушбу йўналишда биринчи уринишда 200 кг. тошга буюртма берди ва ушбу оғирликни ортиқча қийинчиликсиз забт эта олди. Кейинчалик эса Фарходбек 206 ва 210 кг. оғирликдаги тошларни кўтариб, умумий 390 кг. натижаси билан хақли равишда жаҳон чемпионлигига эришди. 94 кг. вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг кумуш медали белоруслик Яухени Цихантсоуга насиб қилган бўлса, Эрон терма жамоаси аъзоси Раҳмон Урамех бронза медалига лойиқ кўрилди. 

Демак, жаҳон чемпионатида иштирок этаётган уч нафар вакилимиздан иккитаси ҳозирча олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлиб улгуришди. Эртага, 22 июнь куни оғир вазндаги полвонимиз Акбар Жўраев ҳам баҳсларга киришади. Биз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Акбаржонга ҳам омад тилаб қоламиз ва албатта жамоадошлари бошлаб берган зафарли юришни муносиб давом эттиришга умид қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 июн 14:45:44
Ангрен
Молодцы ребята, так держать!!!
   
22 июн 19:03:46
Bek
Яшавор Фарходбек. Бу номни эслаб қолинг мазкур спортчимиз ўзбек оғир атлетикасининг яқин келажакдаги юлдузига айланади. Мазкур чемпионлик унга ёшлар ўртасида иккинчи маротаба жахон чемпионлигини тақдим этди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг