UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

05 май 19:25
Янгиликлар

Тадбирлар

Фахрийлар таянчимиз

Мамлакатимизда 9 май Хотира ва қадрлаш кунини умумхалқ байрами сифатида нишонлаш миллий қадриятимизга айланди.

Дарҳақиқат, инсон хотира билан яшайди, эртанги кунга ишонч билан боқади. Ўтганларни ёдга олиш, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган нуронийларни эъзозлаш ҳаммамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 4 апрелдаги Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Республика спорт фахрийлари кенгаши томонидан махсус тадбир ташкил этилди. Паралимпия ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилган учрашувга кўп йиллар мобайнида спортимиз ривожига улкан ҳисса қўшган фахрийлар таклиф этилди.

Тўпланганларнинг барчаси мустақиллик туфайли тинч осмон остида фаровон турмуш кечираётганимизга шукроналар айтишди. Ўзларини қадрлаб келаётган давлатимизга миннатдорчилик изҳор қилишди.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбанов улкан ғалабаларни қўлга киритган, ажойиб шогирдларни тарбиялаган фахрийларнинг тажрибаси, маслаҳат ва тавсиялари эртанги зафарларимиз учун ўзига хос пойдевор бўлиб хизмат қилишига алоҳида тўхталаркан, жойларда спорт фахрийлари жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришга, бугунги авлод амалга ошираётган ишларни яхшилашга кўмаклашишларидан умидвор эканлигини таъкидлаб ўтди.

Дўстона ва ишчанлик руҳида ўтган тадбир давомида сўз олган фахрийлар ҳал қилиниши зарур бўлган муаммоларга мутасаддилар эътиборини тортишгани айни муддао бўлди.

Жумладан, кураш бўйича фахрийлар ўртасида кўп маротаба жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндори Александр Алексеевич Истомин олий ўқув муассасаларида оммавий спортни янада ривожлантиришга эътибор бериш зарурлигини айтиб ўтди. Хоразмлик фахрий Абдуалим Қутлиев туманлар ва вилоятлараро мусобақаларни мунтазам равишда ўтказиш соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга кўмак беришини эътироф этди. Игорь Петрович Барабан спорт федерацияларида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг ўз лавозимига мослигини алоҳида ўрганиш, зарур ҳолларда ишни юксак савияда ташкил эта оладиган кадрларни жалб этиш умумякунда натижаларимизни яхшилаш омили бўлишини таъкидлади. Самарқандлик Ҳамроқул Рафиев оммавий спорт методикасини ишлаб чиқиш жойлардаги мутахассисларга катта ёрдам беришига эътибор қаратди. Шунингдек, футбол фахрийлари кенгаши раиси Наримон Жалолович Жалолов, бухоролик Болта Ғаффоров, жиззахлик Ўктам Ҳошимов каби фахрийлар жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Собирович  Худойберганов  фахрийларга эътибор учун давлатимиз раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик изҳор қилди ҳамда спортимиз фахрийлари жонажон ватанимиз равнақи йўлида қўлларидан келганича фаол бўлишларини билдирди.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбанов ўз вақтида қўмитага раҳбарлик қилган Эльмар Аминович Аминов ҳамда оғир атлетика бўйича собиқ жаҳон рекордчиси Эркин  Шамсиевич Каримовга «Ўзбекистон спорт фахрийси» гувоҳномаларини топширди. Тўпланган барча фахрийларга махсус совғалар тақдим этилди.

Қўмита раиси ва ўринбосарлари тадбирга саломатлиги туфайли кела олмаганларнинг уйларига бориб, хабар олиш, суҳбат қуришлари режалаштирилгани ҳам эътиборга молик.

Фахрийлар билан мулоқот нафақат Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, балки мунтазам равишда ўтказилишига келишиб олинди.

Матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг