UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0 11:13"Рекордим 14-0. UFC'га ўтиш вақти келди, шекилли" - Хотамбек Бойназаров 0 10:39Гэтжи Конор Макгрегор билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 10:13Гусковнинг мураббийи кейинги рақиб ким деган саволга жавоб берди 0 09:4119 ёшли Ямаль "Барселона"нинг 91 йил сақланиб турган рекордини янгилади 0 09:08Шу ҳафта Нурсултон билан бир оқшом жанг қиладиган Хукер Нурмагомедовни UFC`да синаб кўришга тайёр 0 08:37Пратес Ислам Махачевни нокаут эвазига мағлуб этмоқчи 0 08:06US Open 2026. Биринчи ракеткамиз ҳам ғалаба билан бошлади 0 21:06Лео Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 20:28Чимаев октагонга қайтишга тайёр! У ким билан жанг қилмоқчи эканини айтди 0 19:49Жонсон Умар Нурмагомедовнинг Ядонг билан жангидаги хатосини айтди 0 19:26Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўрга чиқди. Илк даврада ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 19:01Расман. Англия терма жамоаси аъзоси "Ал-Ҳилол"га ўтди 0

16 дек 19:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаров иштирокидаги жанг бир ярим дақиқа давом этди

Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров проф боксдаги тўққизинчи жангини ўтказди.

Чарм қўлқоп устамиз Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ташкил этилаётган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилди. Жанг бир ярим дақиқа давом этди. Ҳамюртимиз украиналик Владислав Барановни жигар қисмига берган кучли ва аниқ зарбаси эвазига техник нокаутга учратди.  

24 ёшли Баранов бугун проф рингда 14-жангини ўтказди ва олтинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу унинг илк нокаути эди. Ҳисобида 6 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа ҳам бор. Тўртта жангда рақибларини нокаутга учратган.

Фазлиддин Ғоибназаров эса бугун тўққизинчи жангидаги саккизинчи ғалабасини тантана қилди. Нокаут эвазига қозонган ғалабалари сони 5 тага етди. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг