UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54Қозоғистонлик Олимпиада совриндорига қамоқ жазоси белгиланди 0 09:33Испания Кубоги. "Реал" "Талавера"ни қийинчилик билан таслим этди 0 09:12Чемпионлик камари учун кечган Царукян иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0 08:51Жаҳонгир Нажмиддинов Абу-Дабида жанг қилади — рақиб Мисрдан! (+ПОСТЕР) 0 08:30UFC олти жангчига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди, уч нафари польшалик! 0 08:09МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди 0 07:48Мадримовнинг вазндоши Тим Цзю мағлубиятини ғалаба билан ёпиб кетди 0 07:27Бобур Абдулазизовнинг Octagon 83 турниридаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 07:06Мэрайя Кэри 2026 йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида қўшиқ куйлайди 0 19:01Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди 0 18:39Сирил Ган Аспиналл билан жанг қачон ташкил этилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:17Арман Царукян ММА’дан кейин нима билан шуғулланишини айтди 0 17:52Пауло Коста UFC 326 турнирида октагонга чиқади 0 17:26Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди 0 17:01Жейк Пол ва Энтони Жошуа ўзаро жанг олдидан очиқ машғулот (ФОТО) 0

25 апр 08:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанг санаси маълум, манзили ҳам

Профессионал боксдаги фаолиятини чиройли ғалаба билан бошлаган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди.

Унга кўра, Рио Олимпиадаси чемпиони 20 май куни профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади. Фазлиддин шу куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги дунёга машҳур “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида рингга кўтарилади.

Ҳозирча Ғоибназаровнинг рақиби маълум эмас. Фазлиддиннинг мураббийи Аброр Турсунпўлатовнинг бизга хабар беришича, яқин бир ҳафта ичида рақиб номига ойдинлик киритилади. Машғулотлар эса эртага бошланади.


Маълумот учун, Нью-Йоркдаги бокс оқшомининг марказий жанги америкалик икки йўналиш чемпиони Теренс Кроуфорд иштирокида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳридаги StubHub Center аренасида бўлиб ўтган илк жангида америкалик Виктор Васкесни иккинчи раунддаёқ техник нокаутга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
25 апр 11:47:32
Bek
Фазлиддин худди Ломаченко сингари қисқа муддат ичида чемпионликка эришишни мақсад қилган. Унга мақсадига етишишини тилаймиз.
+1   
25 апр 10:42:14
SarvarPARKENTLIK 2706
Yil oxirigacha 5. 6 jang bilan chempionlik janglariga yetish maqsad qilingan ekanda 1 va 2 ni orasi 28 kun. Bu profida juda qisqa tanafus.
   
25 апр 18:53:47
Workout
omad tilimiz
   
25 апр 10:39:47
SarvarPARKENTLIK 2706
Tuzukkina ismini o'zgartivobdimi . Fayzi bu qisqa jarangdor brend sifatida tanlashgan shekili
   
25 апр 09:12:09
Ангрен
Яхши хабар
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг