UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

12 апр 21:24
Янгиликлар

Бошқалар

Федерацияларимиз шифокорлари ҳам коронавирусга қарши курашда самарали меҳнат қилишмоқда

Барчамизга маълумки, ҳозирда бутун дунёга коронавирус пандемияси хавф солмоқда.

Афсуски, ушбу вирус юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Замонамиз қаҳрамонлари бўлмиш шифокорларимиз ҳозирда ушбу пандемияга қарши курашга сафарбар қилинган. Шифокорларимиз юртимизнинг турли ҳудудларида барпо этилаётган махсус карантин зоналарида ҳамюртларимизнинг саломатлиги учун кураш олиб боришмоқда. 

Шундай синовли кунларда спорт соҳасида фаолият олиб бораётган шифокорлар ҳам қўлларидан келганча ёрдам беришмоқда. Улар орасида Ўзбекистон камондан отиш федерацияси диетологи, тиббиёт фанлари номзоди Гўзал Тошматовани ҳам учратиш мумкин. Гўзал Тошматова ҳам юртимиздаги минглаб шифокорлар каби ҳамюртларимиз саломатлиги йўлида кечаю кундуз меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси коронавирусга қарши курашда меҳнат қилаётган барча тиббиёт ходимлари, ҳарбий хизматчилар, миллий гвардия, ички ишлар ходимларига жамоат тартибини сақлаш ва халқимиз саломатлиги йўлида олиб бораётган хизматлари учун чексиз миннатдорчилик изҳор қилади.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг