09 июн 09:32
Янгиликлар
Фергюсон - “Ковбой” Серроне жанги иккинчи раундда тўхтатилди
Оқшомнинг марказий жанги Хабиб Нурмагомедов иштирок этадиган енгил вазн тоифасида ўтказилиб, унда Тони Фергюсон Дональд “Ковбой” Серронега қарши октагонга кўтарилди. Беш раундга мўлжалланган жанг иккинчи раундда шифокорлар тавсияси билан тўхтатилди.
Жангчилар биринчи раундни “стойка”да ўтказишди. Дональд кучли ва аниқ зарбаси эвазига Тонини қийин вазиятга тушира олди. Иккинчи раундни Тони фаол бошлади. Серроне ҳужумларининг бирида рақибини партерга туширди, лекин муваффақиятини давом эттира олмади.
Иккинчи раунд якунланганини билдирувчи гонгдан кейин Тони рақибига зарба берди. Рефери Фергюсонни огоҳлантирди. Ҳакам шифокорларни октагонга чорлади. Улар Дональд Серроненинг ўнг кўзи бутунлай ёпилиб қолгани боис, жангни тўхтатиш бўйича хулоса беришди. Тони тақиқланган зарба эвазига рақибини мағлубиятга учратди. Жангда техник нокаут қайд этилди.
Фикрлар