UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39ОЧЛ-2. "Андижон" бу сафар Туркманистон жамоаси билан дуранг ўйнади 0 19:05Диёра Келдиёрова фарзанди ҳамроҳлигида машғулотларга киришди (ВИДЕО) 0 18:402034 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг логотипи намойиш этилди (ФОТО) 0 18:18"Махачев билан Доғистонда бўлса ҳам жанг қилишга тайёрман. Рамазонгача" - Иэн Гэрри 0 17:39"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган 0 17:17Менежер Ислам Махачевнинг навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди: бу Топурия ёки Раҳмонов эмас 0 17:00Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубоги ғолиблиги орқали қанча пул ишлаб олди? 0 16:53Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Жавоҳир Умматалиев проф боксдаги дебют жангларини бир оқшомда ўтказишади, рақиблар ҳам маълум 0 16:25Жавоҳир Синдаров - Жаҳон кубоги ғолиби! 0 16:05Супер даражадаги футболчилар билан ишлаш қийинми? Хаби Алонсо жавоб берди 0 15:41Топурия январда жанг қилишни режалаштирмаяпти 0 15:14Промоутер Энтони Жошуа — Жейк Пол жангида вазн бўйича чеклов бўлиши ҳақида гапирди 0 14:40"Фақат фактлар". Раҳмонов Иэн Гарри Махачевга навбатдаги рақиб бўлиши керак эмаслигини айтди 0 14:17Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради 0 13:54Россиялик шахматчи Андрей Есипенко Якуббоев билан ўйин олдидан нималар қилганини айтди 0

02 янв 16:39
Янгиликлар

Шахмат

FIDE 2024 йил ҳисобидан илк рейтингни эълон қилди, Нодирбекларнинг бири кўтарилди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра дунё шахматчиларининг янги рейтингини эълон қилди.

Эркак шахматчилар рейтингини ҳамон жаҳон чемпиони Магнус Карлсен бошқармоқда. Норвегиялик гроссмейстер куни кеча Самарқандда якунланган рапид ва блиц йўналиши бўйича FIDE жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритиб, ҳар икки йўналишда ўз чемпионлигини ҳимоя қилганди. Америкалик гроссмейстерлар Фабиано Каруана ва Ҳикару Накамура кучли учликка якун ясашган. Каруана очколарини 2804 пунктга етказиб олди. Ўтган сафарги рейтингда бу кўрсаткич 2794ни ташкил қилганди.   

Самарқанддаги жаҳон чемпионати натижаларига кўра, Топ-10`талик рейтингда бир нечта ўзгаришлар кузатилди. Америкалик Уэсли Со 8-поғонадан 7-ўринга кўтарилиб олди. Яна бир АҚШ вакили Леньер Перез Домингес Топ-10`таликда дебют қилди. У 8-ўринга жойлашди. Нидерландиядик Аниш Гири 3 поғона пастлаб, 10-ўринга жойлашган бўлса, Самарқанддаги жаҳон чемпионатида шарҳловчилик қилган Вишванатан Ананд (Ҳиндистон) Топ-10`дан чиқиб кетди ва 11-ўринни эгаллаб турибди.  

Ўзбекистонлик шахматчилар орасида энг яхши кўрсаткичга Нодирбек Абдусатторов (2727) эга бўлиб турибди. Рапид бўйича 2021 йилги жаҳон чемпиони ўтган сафарги ўрнини сақлаб қолди. Абдусатторов 2024 йилги илк рейтингда 22-поғонадан жой олган. Умуман олганда, Топ-100`талик рейтингда ўтган сафар бўлгани сингари 4 нафар гроссмейстеримиз бор. Жавоҳир Синдаров (2701) ва биринчи жаҳон чемпионимиз Рустам Қосимжонов (2688) бир поғонага пастлаган ҳолда, мос равишда 36 ва 49-ўринларни эгаллаб туришибди. Qatar Masters Chess-2023 ғолиби Нодирбек Якуббоев (2661) эса икки поғонага юқорилаб, 75-ўринга жойлашди. 


FIDE рейтинги (Топ-10) 2024 йил 1 январь кунги ҳолат:

1 (1). Магнус Карлсен (Норвегия, 2830)

2 (2). Фабиано Каруана (АҚШ, 2804)

3 (3). Ҳикару Накамура (АҚШ, 2788)

4 (4). Динг Лирен (Хитой, 2780)

5 (5). Ян Непомняший (Россия, 2769)

6 (6). Алиреза Фирузжа (Франция, 2759)

7 (8). Уэсли Со (АҚШ, 2757)

8. Леньер Перез Домингес (АҚШ, 2752) 

9 (9). Сергей Карякин (Россия, 2750)

10 (7). Аниш Гири (Нидерландия, 2749)


Ўзбек шахматчиларининг рейтингдаги ўрни:

22 (22). Нодирбек Абдусатторов (2727)

36 (35). Жавоҳир Синдаров (2701)

49 (48). Рустам Қосимжонов (2688)

75 (77). Нодирбек Якуббоев (2661)

PS: Қавс ичида шахматчиларнинг ўтган ойдаги ўрни кўрсатилган

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг