10 сен 09:50
Янгиликлар
Футбол

ФИФА амалдорларидан бири умрбод футболдан четлатилди
ФИФА этика қўмитаси арбитраж палатаси ташкилотнинг собиқ вице-президенти Жеффри Уэббни умрининг охиригача, яъни умрбод футболдан четлатди.
Уэбб ўз вақтида КОНКАКАФ футбол ташкилоти президенти лавозимида ишлаган эди. Параллел равишда ФИФА вице-президенти вазифасини ҳам бажарган. Айнан ўша пайтда Жеффри ўз лавозимини суистеъмол қилган.
У жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳуқуқини қўлга киритишга ўз таъсирини ўтказган. Жеффри умрбод футбол фаолиятидан четлатилишдан ташқари бир миллион Швейцария франки миқдорида ҳам жарима тўлайди.
Ҳавола :
Фикрлар