UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

07 июл 19:02
Янгиликлар

Футбол

"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус

Теглар :  ФИФА
Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Лотар Маттеус АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг дисквалификацияси бекор қилингани ҳақида гапирди.

"Жаҳон чемпионати бизга кўплаб ажойиб ўйинлар ва фантастик муҳитни тақдим этди, аммо ҳамма нарсани ким расво қилди? ФИФА ва сиёсат! Дональд Трамп ФИФАга қўнғироқ қилиб, Фоларин Балогуннинг дисквалификациясини қайта кўриб чиқишни сўраганига иқрор бўлди. Дисквалификацияни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилиб, ФИФА ўзига ҳам, футболга ҳам яхшилик қилгани йўқ. Аксинча! Балогуннинг Босния ва Герцеговина билан ўйиндаги четлатилиши мутлақо аниқ эди, бунинг устига қарор VAR'дан кейин қабул қилинганди. Шунга қарамай, дисквалификация бекор қилинди. Бу шунчаки кулгили! Бу мен футболда кўрган энг даҳшатли нарсадир!

Мен янги турнирлар ёки янги қоидаларга қарши эмасман. Рекламадан миллиардлар ишлаб олишга имкон берадиган уч дақиқали "сув ичиш" танаффуслари — бу нормал ҳолат. Биз шундай даврда яшаяпмизки, эҳтимол, футболнинг ўзидан кўра қолган ҳамма нарса муҳимроқ бўлиб қолган. Аммо аниқ кўриниб турган қизил карточканинг бекор қилиниши — бу мисли кўрилмаган воқеа! Бу спортга аралашишдир. Бундан қаттиқ хафаман. ФИФАга қарши ҳеч қачон ҳеч нарса демаганман, лекин ҳозир ғазабдаман. Ибора учун узур, лекин ҳозир кўнглим айнияпти! Нима учун бошқа ҳеч бир футболчи шартли қизил карточка олмади? Қолган ҳамма лозим бўлганидек дисквалификация қилинди.

Мезбон давлатлар ёки етакчи футбол мамлакатларидан бўлган ўйинчилар ҳимоя қилиниб, кичикроқ жамоаларнинг футболчилари ҳимоясиз қолса, бу энди ҳалол ўйин (fair play) эмас. ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда. У спортни оёқости қиляпти! Жанни Инфантинога қарши ҳеч қандай адоватим йўқ. Майли, Дональд Трампга хоҳласа 10 та Тинчлик мукофотини топширсин. Лекин гап алдов ва манипуляцияларга келганда — мен бу ерда чегара тортаман. ФИФАнинг ҳозир қилаётган иши — бу мутлақо бедодлик ва футбол мухлисларига нисбатан хиёнатдир", — дея Маттеуснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг