UZ

Сўнгги янгиликлар

22:39Озода Собиржонова Ар-Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби! 0 20:18Махачев Илия Топуриянинг қўпол гапларига муносабат билдирди 0 19:54Дана Уайт Ислам Махачевнинг бугунги жангига баҳо берди 0 19:27UFC 322 турнирининг бонуслари кимларга насиб қилди? 0 18:39Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди + ФОТО 0 18:00Пара пауэрлифтингчиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этади 0 17:39Ўзбекистон от спортида янги саҳифа — Бекзод Қурбонов Техасдаги Жаҳон кубоги финалида иштирок этади! 0 17:18Жейк Пол ва Энтони Жошуанинг жанг орқали қанча гонорар ишлаб олиши маълум 0 16:57"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди 0 16:36Шоҳжаҳон Эргашевнинг Salita промоутерлик компанияси билан ҳамкорлиги якунланди (ФОТО) 0 16:15FIDE аёллар ўртасидаги жамоавий Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон қайси гуруҳдан жой олди? 0 15:54Фомин Баҳрайн турнири финалида ўйнайди 0 15:33Англия терма жамоаси сардори ЖЧ-2026 фаворитлари ҳақида гапирди 0 15:12Руслан Абдуллаев ва Бектемир Мелиқўзиев АҚШга жўнаб кетди + ФОТО 0 14:51Ислам Махачев — икки вазнда UFC чемпиони бўлган тарихдаги 11-жангчи! 0

27 мар 14:02
Янгиликлар

Футбол

FIFA Россияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказган мамлакатни жаҳон чемпионатидан четлатиши мумкин

Теглар :  FIFAЖЧ-2026Россия
Ташкилот жиддий санкциялар билан таҳдид қилмоқда.

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Мазкур мундиалда 48 та терма жамоа иштирок этади.

FIFA дисквалификацияси туфайли бир қатор давлатлар жаҳон чемпионатида қатнашмайди. Россия 2022 йилда Украинага босқин қилгани учун мусобақадан четлаштирилган, Покистан ва Конго эса маъмурий камчиликлар ва ташқи томоннинг аралашуви туфайли саралаш босқичига қўйилмаган.

Аммо яқинда Россияга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этган бошқа бир мамлакат жаҳон чемпионатидан четлаштирилиши мумкин.

Soccer24.zw нашрининг маълум қилишича, FIFA Замбия футбол ассоциациясига хат йўллаб, уларни халқаро футбол мусобақаларида иштирок этишдан бутунлай четлатилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган.

Хабарларга кўра, давлат ташкилоти бўлган Замбия Миллий спорт кенгаши (NSCZ) дастлаб ФИФАга мурожаат қилиб, мустақил сайлов органини ташкил этиш ва Замбия футбол ассоциациясининг сайлов жараёнини пухта кўриб чиқишни талаб қилган.

FIFA қоидалари мамлакат футбол ишларига, жумладан давлат органларидан, учинчи томонларнинг аралашувини қатъиян тақиқлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг