UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0

15 июл 08:44
Янгиликлар

Гандбол

Финалда бир тўп фарқи билан ютқазган гандболчиларимиз Италияда вице-чемпион бўлишди ФОТО

Италиянинг Терамо шаҳрида Халқаро гандбол федерацияси тақвим режасидан ўрин олган 47-Жахон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақада 4 та қитъанинг 34 мамлакатидан турли тоифадаги 122 та жамоа иштирок этди. Ёшлар (U-18) ўтасидаги мусобақада иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси якунда кумуш медални қўлга киритди. 

Гуруҳ босқичида кучли жамоаларни мағлуб этган гандболчиларимиз ярим финалда венгриялик тенгқурларидан 28:18 ҳисобида устун келишди. Ҳал қилувчи финал учрашувида эса бир тўп фарқи билан (25:26) Чехия гандболчиларига имконият бой берилди.

Саралаш гуруҳ ўйинлари:

Дания - Ўзбекистон 9:30

Ўзбекистон - Чехия 18:30

Польша - Ўзбекистон 12:38

Венгрия - Ўзбекистон 20:20 

Ўзбекистон - Франция 22:16

Германия - Ўзбекистон 9:28

Италия - Ўзбекистон 15:22

Ўзбекистон - Туркия 34:15

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг