UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57"Барселона" Гампер кубоги учун ўйинда "Ал Аҳли" клубини мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:30Алекс Перейранинг жамоаси навбатдаги рақибни эълон қилди 0 07:57Пратес UFC билан янги шартнома имзолади, биринчи жанг – Махачевга қарши! 0 07:31Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг жанг белгилаш ҳақидаги илтимосига изоҳ берди 0 19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0

04 июл 08:44
Янгиликлар

Теннис

Фомин иккинчи ракеткага қарши 4 соатлик учрашув ўтказди

Теглар :  Сергей Фомин
Германиянинг Марбург шаҳрида теннис бўйича М25 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Унда мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин ҳам иштирок этди. Ҳамюртимиз илк даврада германиялик Том Сиккенбергерни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этганди - 6/3, 6/1. 

Афсуски, теннисчимиз 1/8 финалда турнирнинг иккинчи ракеткаси, швейцариялик Реми Бертолага муносиб қаршилик кўрсатиб, якунда аламли тарзда мағлубиятга учради. Тўрт дақиқаси кам тўрт соат давом этган учрашувнинг биринчи сети 6/2 ҳисобида Реми фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетни Фомин тай-брекда ўз фойдасига ҳал қилди - 7/6(9). 

Ҳал қилувчи учинчи сет ҳам тай-брекка қадар етиб борди. Сергей ҳатто матч-боллга ҳам эга бўлди. Лекин бу имкониятдан у фойдалана олмади. Натижада Бертола 7/6(7) ҳисобида зафар қучиб, 1/4 финал иштирокчисига айланди.    

Таққослаш учун, Сергей Фомин айни пайтда дунёнинг 442-ракеткаси бўлиб турибди. Реми Бертола эса ATP рейтингида 314-поғонадан жой олган. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг