UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

20 май 13:08
Янгиликлар

Теннис

Фомин Тбилиси "Челленжер" турнирининг асосий тўрида ҳам зафар қучди

Теглар :  Сергей Фомин
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 60 000 долларни ташкил қилувчи мусобақанинг саралаш баҳсларидан иштирокини бошлаган Сергей Фомин икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўлланмани қўлга киритганди. Ҳамюртимиз бироз аввал якунига етган асосий тўрнинг илк давра учрашувида ҳам ғалабага эришди. 

Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси рейтингда ўзидан юқорида бораётган грузиялик Александр Бакшини 6/3, 6/7(5), 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Роппа-роса икки соат давом этган учрашувида Фомин 13, Бакши эса 5 та эйс зарбасини амалга оширди. Сергей қўшхатога йўл қўймади. Рақибининг бу борадаги статистикаси 6 тани ташкил этди. 

Таққослаш учун, Сергей Фомин ATP рейтингида 462, Александр Бакши эса 448-поғонадан жой олган. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган учинчи учрашуви бўлди. Ҳамюртимиз илк бор ноқулай рақибини мағлуб этишни уддалади. Теннисчимизнинг 1/8 финалдаги рақиби бироздан кейин аниқланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг