UZ

Сўнгги янгиликлар

07:18Султонов финал чиптаси учун баҳсда биринчи ракеткани "янчди" 0 06:33ЖЧ-2026. Ўзбекистон гуруҳдаги учинчи ўйинда ҳам ютқазди 0 00:35UFC Baku. Нурсултон Рўзибоев бонус қўлга киритмади, лекин гонораридан ташқари қўшимча яхшигина пулга эга чиқадиган бўлди 0 00:10Нурсултон Рўзибоев ёрқин ғалабага эришган UFC Baku турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 00:05Физиев иштирокидаги UFC Fight Night 280 турнирининг марказий жанги ҳам муддатидан аввал тугади 0 23:45Шара Буллет Бакуда оғир жанг ўтказди 0 23:408 нафар ўзбекистонлик ММА усталари Octagon 88 турнирида жанг қилишди (Барча натижалар бир саҳифада) 0 23:37Одилхон ва Камил Каратэ трилогияси тўлиқ 5 раунд давом этди 0 23:01Марсель билан жанг қилиши кутилган Бобур Абдулазизов тажрибали қозоқ ММАчисини биринчи раунднинг ўзида "тинчитди" 0 22:45Темировга рақобатчи Асу Алмабаев UFC'да навбатдаги ғалабасини нишонлади. У Рамазон мағлуб этган жангчини таслим қилди 0 22:37Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги ғалабали юриши давом этган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 22:20"Сатурн" Қозоғистонда навбатдаги жангини ўтказди (ВИДЕО) 0 22:02Нурсултонга мағлуб бўлган Бруно Феррейра бу сафар Икрам Алискеровга имкониятни бой берди 0 20:03Нурсултон Рўзибоев россиялик Андрей Пуляевни "ухлатиб қўйди" 0 17:31Анвар Анваровдан навбатдаги рекорд 0

13 май 20:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Forbes. Конор Макгрегор энг кўп даромад қиладиган спортчилар рўйхатида пешқадам

Икки вазн тоифасида UFC'нинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор дунёдаги энг кўп маош оладиган спортчилар рейтингида Forbes'нинг пешқадамига айланди.

Рейтингни тузишда спортчиларнинг 2020 йил 1 майдан 2021 йил 1 майгача бўлган даромадлари ҳисобга олинган.

Макгрегор биринчи марта 180 миллион доллар билан рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Ирландиялик ушбу сумманинг катта қисмини виски бренди сотилишидан (150 миллион) ишлади. 32 ёшли жангчи ММА'да 22 миллион доллар ишлаб топди.

Рейтингнинг иккинчи поғонасида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси қайд этилди - 130 миллион доллар. Аргентиналик 97 миллионни клубдаги иши, яна 33 миллиони ҳомийлик орқали ишлаб топган.

Кучли учликни "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду якунлаб берган - 120 миллион.

Forbes талқинига кўра дунёдаги энг кўп маош оладиган спортчилар (2020):

1. Конор Макгрегор (ММА) - 180 миллион доллар

2. Лионель Месси (футбол) - 130

3. Криштиану Роналду (футбол) - 120

4. Дуcк Пресcот (Америка футболи) - 107.5

5. ЛеБрон Жеймс (баскетбол) - 96,5

6. Неймар (футбол) - 95

7. Рожер Федерер (теннис) - 90 

8. Льюис Хемилтон - (автопойга) - 82

9. Том Брэди (Америка футболи) - 76

10. Кевин Дюрэнт (баскетбол) - 75.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
13 май 23:45:25
Mironsho Jabborov
McMoneyGregor boliptiku a. Bizdayam pul kopayib ketti
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг