UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40"Шара Буллет Қатарда жанг қилмоқчи эди, лекин..." 0 18:16Чендлер Конор билан Оқ уйдаги жанг ҳақида: "Биз бунга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқмиз" 0 17:40Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди 0 17:17Мураббий Кроуфордни мағлуб эта оладиган боксчи кимлигини айтди, бу Бивол эмас 0 16:45Наоя Иноуэ шу йил яна битта жанг ўтказади, рақиб ва жанг санаси маълум (постер) 0 16:16Шоҳида Аҳмедова Жаҳон чемпионатида бронза медали учун жанг қиладиган бўлди 0 15:40УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади 0 15:17Мураббий Гусковнинг Анкалаевдан устунлик жиҳатини айтди 0 14:45Дана Уайт Жон Жонс узр сўраб хабар ёзгани ҳақида гапирди 0 14:24Бенавидеснинг жамоаси аъзоси Кроуфорд билан жанг эҳтимоли ҳақида гапирди 0 13:57ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади 0 13:35Дана Уайт нима учун Макгрегор - Пол жангини истамаганини айтди 0 13:12Исроиллик спортчилар халқаро мусобақалардан четлаштирилмайдиган бўлди 0 12:50Муроджон Аҳмадалиев: "Оёқ-қўлларим ўзимга бўйсунмади" 0 12:26Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди 0

04 мар 07:56
Янгиликлар

Формула-1

Формула-1 Россия Гран-приси билан шартномани бекор қилди

Теглар :  Формула-1
Формула-1 раҳбарияти Россия Гран-приси билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди.

Шу тариқа, аввалроқ 2022 йилги мавсум тақвимидан чиқариб ташланган Россия босқичи 2023 йил ва ундан кейинги йилларда ҳам жаҳон чемпионатига қайтмайди.

"Формула-1 Россия Гран-приси промоутери билан шартномани бекор қилганини тасдиқлайди. Бу келажакда Россия пойгага мезбонлик қилмаслигини англатади", - дейилади "Формула-1"нинг қисқача баёнотида.

Шартнома 2025 йилгача мўлжалланган эди. 2023 йилги мавсумдан бошлаб Россия Гран-присини Санкт-Петербург яқинидаги "Игора Дриве" трассасида ўтказиш режалаштирилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Гран-приси 2014 йилдан бери ўтказиб келинаётган эди. Барча пойгалар Сочидаги трекда ўтказилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг