UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:30Осиё ўйинларининг еттинчи кунини 3 та медаль билан якунладик 0 17:15Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ Президенти билан учрашишди 0 16:16Мбаппе Платинининг рекордини такрорлади 0 15:25Тимур Турлов - FIDE президенти этиб сайланди! 0 15:00Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Арманистон, Ўзбекистон-2 - Ҳиндистон ва бошқа натижалар (LIVE) 0 13:11"Mangu 5" турнири олдидан ўтказилган face-to-face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси тугашига иккита тур қолди. Бугун кимлар рақиб бўлади? 0 11:55Ўзбекистонда қатор профессионал футбол клублари ишончли бошқарувга берилади 0 11:27Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга Mangu 5 турнири ўтказилади 0 09:16Озарбайжон сафида фаолият олиб бораётган Саиджамшид Жафаров Европа чемпионига айланди! 0 20:30Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон АҚШни, Ўзбекистон-2 эса Нидерландияни мағлуб этди (барча натижалар) 0 19:07Осиё ўйинларининг еттинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:55Осиё ўйинларининг олтинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 18:20Осиё ўйинларининг олтинчи кунини 5 та медаль билан тугатдик 0

11 мар 08:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Франциялик мутахассис ўзбек боксчиларининг Олимпиада-2028`даги имкониятларига баҳо берди

Хабарингиз бор, "Странжа" турнирида боксчиларимиз ажойиб натижалар қайд этишди.

Мазкур мусобақани франциялик блогер, ижтимоий тармоқларда RienQuelaBoxe номи билан танилган Мусса Манг ҳам кенг кўламда ёритиб борган эди. Биз у билан турнир мобайнида дўстлашдик ва куни кеча Мусса билан боғланиб, қисқача суҳбат қурдик. 

- Ўзбекистондан саломлар!

- Мендан ҳам саломлар бўлсин!

-  "Странжа" турнирини ажойиб тарзда ёритдинг, таассуротлар қандай? 

- Албатта, ижобий. Жуда қизиқарли бўлди. 

- Ўзбекистон терма жамоаси иштироки ҳақида қандай фикрдасан? 

- Мен учун мусобақада ўзбек боксчилари катта устунликка эга бўлишди. Жамоангиз 4 та жаҳон чемпиони ва кўплаб етакчилар қаторида Озодбек Алиев каби илгари биз кўрмаган ёш истеъдодлар билан ташриф буюришди. Аёллар орасида ҳам чемпионлар ва финалчилар кўп бўлди. Ўзбек қизлари ҳам эркак боксчилар каби юқори даражага чиқиб боришмоқда.

- Дўстим, сенга қайси боксчимизнинг ҳаракатлари  кўпроқ ёқди?

- Тўрабек Ҳабибуллаев ҳамда Фазлиддин Эркинбоев. Алоҳида биттасини таъкидлаш керак бўлса, Ҳабибуллаевни айтган бўлардим. Чунки унда рақобат жуда кучли бўлди. 

- Қизларимиздан-чи? 

- Навбаҳор Ҳамидованинг услуби менга кўпроқ ёқади. Миланда бўлиб ўтган Олимпия саралаш турнирида унинг ҳаракатларидан завқ олгандим. Шунингдек менга Сабина Бобоқулова, Феруза Казакова, Азиза Зокирова ва шу мусобақада таниганим Нигина Ўктамова ҳам яхши таассурот қолдирди.

- Умуман ўзбек бокси ҳақида нималарни айта оласан? 

- Мен ўша Собиқ Иттифоқ бокс услуби мухлисиман. Табиийки, ўзбек ва бутун Марказий Осиё боксини қадрлайман. Натижалар ҳам буни тасдиқлаб турибди. Қозоғистонлик дўстларимга ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим мумкин-ки, ҳозир ўзбек бокси олдинда. Бир қатор буюк чемпионларига эга.

- Нима деб ўйлайсан, Ўзбекистон терма жамоаси Лос-Анджелес Олимпиадасида ҳам энг кўп олтин медални қўлга кирита оладими? 

- Париж Олимпиадасидаги натижани такрорлаш қийин бўлади. Кўп давлатларда бокс ривожланяпти ва жиддий тайёрланишмоқда. Бироқ Ўзбекистон ўзининг юқори даражасини сақлаб қолса ва аёллар терма жамоаси 2024 йилга нисбатан рақобатбардошроқ бўлса, энг кўп олтин медалларни қўлга киритиши мумкин. Нега энди бундай кучга эга жамоа энг кўп медалларни қўлга киритишни мақсад қилмаслиги керак?

- Яна қайси ўзбек боксчиларини яхшироқ  биласан?

- Мен кўпчилигини кузатиб ва яқиндан таний бошладим. Юқорида айтиб ўтганларимдан ташқари Самандар Олимов, Исроилов, Умматалиев, Зокиров, Дўсматов, Болтаев, Мўйдинхўжаев,  Жалолов, Жалилов, Арман, профессионал боксдаги Мелиқўзиев ва Аҳмадалиевни кузатиб бораман.

- Ўзбек боксчиларининг кучли жиҳати нимада деб ўйлайсан? 

- Бу феъл-атворда! Рақибдан кўра кўпроқ нарсани қила олишга қатъийлик бор. Яна такрорлайман, боксчиларингизни олдинга бошлайдиган жиҳат кучли характер!

- Ватандошларинг ва бизга яхши таниш бўлган Биллал Беннама ҳамда Софиян Умияни навбатдаги Олимпиадада ҳам кўришимиз мумкинми? 

- Бугунги Билал Беннама учун 2028 йилги Олимпия ўйинлари жуда қийин вариант... Лекин у Парижда бой берилган олтин медални хоҳлайди. Софиян Умияга келсак, у тўртинчи бор Олимпиадада иштирок этиш истагини билдирмаяпти. Тўғриси бу мени ҳайратда қолдирмоқда. Лекин аслида нима бўлади, ҳозирча номаълум.

- Мусса сенга омад тилайман ва ўз ўрнида бутунжаҳон бокси ривожидаги меҳнатдан асло чарчама!

- Сенга ҳам раҳмат. Шу ўринда айтиб ўтмоқчиман-ки, ўзбек боксчилари билан учрашиш ва улар билан мулоқотда бўлиш менга жуда ёқди. Улар мени худди қозоғистонлик дўстларим каби кутиб олишди. Халқингиз жуда саховатли, бу ҳам уларнинг кучи. Мураббийингиз Тўлқин Қиличевни 2024 йилги Олимпия саралаш турнирида биринчи марта Италияда учратгандим. У билан яна кўришганимдан хурсанд бўлдим. Бу сафар қисқача суҳбатлашдим. Соғлиғи туфайли мунтазам Парижга бораётган экан. Унга саломатлик тилайман. Аллоҳ Ўзбекистонни ва атрофидаги мамлакатларни ўз паноҳида сақласин!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг