UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Майкл Моралес Махачевни нокаут қилишга тайёр 0 08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0 20:42Яна икки курашчимиз терма жамоамизга VI Ислом бирдамлиги ўйинлари медалини тақдим этди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:17Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди 0 19:56Алишер Ғаниев Ўзбекистон делегациясига олтин медаль тақдим этди 0 19:41Нодирбек Якуббоев Жаҳон кубоги 1/2 финалида! 0 17:24"Ўз ишинг билан машғул бўл". Махачевнинг менежери Илия Топурияга мурожаат қилди 0

09 фев 09:46
Янгиликлар

Freestyle Chess Grand Slam. 1/4 финалда Абдусатторов - Карлсен баҳси. Синдаров кимни танлади?

Хабар берганимиздек, Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирда 1/4 финал иштирокчилари маълум бўлди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қатнашаётган мусобақада икки шахматчимиз - Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам ўз маҳоратини намойиш қиляпти. 17 февралга қадар давом этадиган турнир айлана тизимда ўтказилиб, унда бир шахматчи қолган ҳамма иштирокчилар билан рапид форматида ўзаро баҳс олиб боради. 

Иккинчи кунги баҳслардан сўнг 1/4 финалга йўл олган шахматчилар маълум бўлди. Саралаш баҳсларини кўтаринки руҳда ўтказган Жавоҳир Синдаров иккинчи, бироз омади юришмаётган Нодирбек Абдусатторов эса 7-ўринни эгаллаган ҳоолда плей-оффга чиқди. 

Регламентга кўра, пешқадамлар 1/4 финалдаги рақибни ўзлари танлаш имкониятига эга эдилар. Қўшимча кўрсаткичларга кўра 1-ўринни эгаллаган Алиреза Фирузджа нисбатан осонроқ рақиб - германиялик Винсент Кеймерни танлади. Иккинчи ўрин билан плей-оффга чиққан Жавоҳир Синдаровнинг танлови Магнус Карлсен ва бошқа иштирокчиларни ҳайрон қолдирди. У америкалик Ҳикару Накамурани танлади.  

Нодирбек Абдусатторов 1/4 финалда норвегиялик афсона Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Кеча бу икки гроссмейстернинг саралаш босқичидаги учрашувида Карлсен ғалаба қозонганди. Чорак финалнинг сўнгги жуфтлигида амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу Фабиано Каруанага қарши дона суради.   

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг