12 окт 08:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фрэнк Уоррен Фьюри - Усик жанги келаси йилнинг бошида ўтказилишини маълум қилди
Супер оғир вазн тоифасида WВC чемпиони Тайсон Фьюрининг промоутери Фрэнк Уоррен декабрь ойида WBА, WBО, IBF ва IBO чемпиони Александр Усик билан жанг ўтказмасликларини айтди.
Менежернинг сўзларига кўра, у британиялик ва украиналик ўртасидаги жанг келаси йилнинг февраль ойида бўлиб ўтиши мумкинл.
"Усикка қарши жанг декабрь ойида бўлишини кутгандик, аммо бундай бўлмади. Умид қиламанки, уларнинг жанги февралда бўлиб ўтади. Тайсон бундан олдин ҳам жанг қилишни мумкин.
Чисора билан жанг бўлиб ўтсин. Агар Тайсон ғалаба қозонса, унда катта жанг ўтказиши мумкин", — дея Уорреннинг сўзларини келтирган Boxing News 24.
Аввалроқ, The Sun нашри оғир вазнда WBC камари соҳиби Тайсон Фьюрининг навбатдаги рақиби Дерек Чисора бўлишини маълум қилган эди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар