11 дек 16:01
Янгиликлар
Фрэнсис Нганну 2026 йилги жанг режалари билан ўртоқлашди
Камерунлик спортчи PFL лигаси билан амалдаги шартномаси бўйича сўнгги жангини ўтказишни ва UFC Оқ уйда бўлиб ўтадиган байрам мусобақаси кардини аниқ шакллантиргунга қадар эркин агентга айланишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда унинг ўзи таниқли шарҳловчи Ариэль Хелванига берган интервьюсида маълум қилди.
"Ўйлайманки, менинг навбатдаги жангим ММА бўйича бўлади, чунки биз аллақачон PFL билан шартномани якунлашга жуда яқинмиз. Улар менга жанг беришлари керак. PFL билан шартнома тез орада тугайди ва мен Оқ уйдаги UFC турниригача эркин агентга айланаман, шунинг учун ҳа - Жон Жонс билан жанг ўтказилиши мумкин. Оқ уйдаги турниргача ҳали кўп вақт бор, шунинг учун кўрамиз. Аслида, UFC’даги аксарият одамлар, жумладан, Хантер Кэмпбелл билан ҳам яхши муносабатдаман. Келаси йили мен Жон Жонс ва Деонтей Уайлдер билан жанг қилишни хоҳлардим - бу тўқнашувларнинг ўтказилиш эҳтимоли бор", - деди "Йиртқич".
Фрэнсис Нганнунинг навбатдаги рақиби шу ҳафтадаёқ Лиондаги PFL турнирида вакант бўлиб турган оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун Вадим Немков ва Хенан Феррейра ўртасидаги баҳсда аниқланиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Америка мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган жаҳоннинг энг кучли лигаси байрам турнири 14 июнь куни бўлиб ўтиши ва унда тўққизтагача титул жанглари ўтказилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлаганди.

Фикрлар