UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги натижалари 0 11:10"Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни Лига Кубогидан чиқариб юборди 0 10:08Шоҳасан Мирзаматов Наманганда жанг қилади, рақиб ҳам аниқ 0 09:37Махачев Жонсга жавоб қайтарди: "Сен доим айбсизсан" 0 09:06Терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Лионель Месси миллий жамоадан чақирув олди 0 08:35Нурмагомедов 3,5 йил деганда илк бор PFL турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 08:0446th Chess Olympiad Samarkand 2026 старт олмоқда. Илк турда терма жамоаларимиз кимларга қарши дона суради? 0 07:33"Сирил Ган билан реваншга лойиқман" - Алекс Перейра 0 07:02"Реал" "Эльче" билан ўйинда 90+1-дақиқада ғалабани илиб кетди 0 19:30Бу қизиқ! Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида медаллар сони бўйича нечанчи ўринда? 0 19:02Анвар Анваров тарихда илк бор ташкил этилган Ultimate Championship турнирида нечанчи бўлди? 0 18:30Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиши ихтиёрий қарорми ёки мажбурий? 0 17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0 17:17Арман Царукян: "UFC чемпионлик камарини пулга сотиб олиб бўлмайди" 0 16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0

03 ноя 15:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фрэнсис Нганну Жейк Полнинг эҳтимолий рақиблари қаторида

Жервонта Дэвис ўзи билан боғлиқ муаммолар туфайли катта эҳтимол билан 14 ноябрь куни Жейк Полга қарши жанг ўтказа олмайди.

Аввалроқ, америкалик Райан Гарсия ушбу жанг учун захира варианти сифатида илгари сурилганди. Энди эса ММА юлдузи, собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну ҳам Жейк Полнинг рақиби сифатида эътироф этилмоқда.   

Таниқли шарҳловчи Майк Коппингернинг маълум қилишича, Гарсиядан ташқари бокс бўйича иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд, шунингдек, MMA юлдузлари Фрэнсис Нганну ва Нейт Диас номзодлари кўриб чиқилмоқда.

"Жейк Полнинг қайтиши декабрга кўчирилиши мумкин, чунки Netflix’да 14 ноябрга режалаштирилган кўргазма жанги Жервонта Дэвисга қарши сўнгги айбловлар туфайли хавф остида қолди. Манбаларнинг маълум қилишича, эҳтимолий саналар 12 ва 19 декабрь. Гарсия ва Теренс Кроуфорд аллақачон музокараларга таклиф қилинган. Яна икки номзод кўриб чиқилмоқда: Фрэнсис Нганну ва Нейт Диас", - деб ёзди мухбир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълум бўлишича, Жервонта "Танк" Дэвис стрип-клублардан бирида бар официанткасини ўғирлаб кетиб, калтаклаганликда айбланмоқда. Айнан шу айблов ортидан у Майамида бўлиб ўтиши керак бўлган бокс оқшомида иштирок эта олмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг