UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39"Ланс" ПСЖни мағлуб этиб, Франция Суперкубоги соҳибига айланди 0 09:00Хабиб Махачевнинг кечаги ғалабасига илк бор муносабат билдирди 0 08:23Grand Chess Tour: Синдаров 6-турда пешқадамлардан бири Каруана билан ўйнади 0 07:57Махачев Гэрри билан тўқнашув ҳақида: "Бир неча сонияга "юлдузчалар" кўринди" 0 07:32"Башакшехир" мавсумни ғалаба билан бошлади, Шомуродовда гол, Файзуллаевда ассист + ВИДЕО 0 21:20Хабиб Дана Уайтнинг 102 кг вазнга эга экани ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди 0 20:56Рамазон Темиров: "Дуо қилиб туринглар!" + ФОТО 0 20:24"Вазни 102 кг". Дана Уайт Хабибнинг UFC`га қайтиши эҳтимоли ҳақида 0 19:53Ҳакамликдаги инқироз ва ечим: бизга “тийиб туриш” механизми керак! 0 19:27Махачев — Йен Гэрри жанги статистикаси: зарбалар ва аниқлик фоизи, Мачадо 11 та кўпроқ зарба йўллабди 0 18:54Махачев Гэрри билан жангнинг бешинчи раунди олдидан Хабиб унга нима деганини ошкор қилди 0 18:26Бу қизиқ! Дана Уайт бугун Ислам Махачевнинг мағлубиятини кутган экан 0 18:00Судзукининг ПСЖга трансфери барбод бўлиши сабаби маълум 0 17:28Махачев навбатдаги чемпионлик ҳимояси учун рақиб ва муддатни маълум қилди 0 16:49ММА ҳамжамиятининг Ислам Махачев - Йен Гэрри жангига муносабати 0

08 май 17:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фурқатбек Ёқубов — ўзбекистонлик ММА жангчиларига: "Рақиб танлашда озгина уялинглар!"

The Ultimate Fighter шоуси иштирокчиси, ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш устаси Фурқатбек Ёқубов ММА жангчиларига мурожаат йўллади.

"Рақиб танлашда сал уялинглар, илтимос. Ростини айтсам, ҳозир мен ҳаммага ёмон кўринган жангчи бўламан. Мени ёмон кўрсаларинг кўринглар, лекин уялинглар! Бу гапларим кимгадир тегишли эмас, шунчаки умумий ҳолат ҳақида гапиряпман. Жуда кўп зўр жангчилар кўринмай қоляпти. Бу ҳатто кулгили ҳолат бўлиб кетяпти. Бу ерда масхарабоз оддий бир жангчини уриб, "ухлатиб" қўяди. Одамлар кўчадан кўради-да, "бу бола жуда кучли экан-ку", дейди. Чунки у кўчадан олиб келинган бўлади-да. Бечора ҳақиқий жангчилар "ит" каби меҳнат қилади, лекин халқ танимайди. Шунинг учун илтимос, жангчилар, озгина уялинглар!", дейди Ёқубов.

Маълумот учун, Фурқатбек профессионал фаолиятида ҳозиргача 22 та жанг ўтказиб, 18 та ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг