UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0

16 июл 17:03
Янгиликлар

Футбол

Футбол. ЖЧга йўлланма берувчи Осиё чемпионати Ўзбекистондан олиб қўйилиши мумкин

Теглар :  Футбол
Маълумки, шу йилнинг 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтиши керак.

Эшитишимизга қараганда ОФК мазкур мусобақани Ўзбекистондан олиб қўймоқчи. Мусобақанинг янги мезбони сифатида Малайзия ва Қатар давлатлари кўрилмоқда. Ушбу мусобақага 18 июнь куни қуръа ташланганди. Ўзбекистон мезбон сифатида "А" гуруҳидан жой олган бўлса, Қатар ва Малайзия "D" гуруҳидан жой олишганди.

ОФК ҳозирги шароитда Ўзбекистон мусобақани юқори даражада ва барча тиббиёт регламентларига мос тарзда ўтказа олишига шубҳа қилмоқда.

Агар ушбу мусобақа Ўзбекистондан олиб қўйилса, бу иккинчи ҳолат бўлади. Ўз вақтида ФИФА 2012 йилги аёллар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигини бизга берган ва кейинроқ Японияга кўчирган эди.

Маълумот учун, бир неча кун олдин Малайзиянинг New Straits Times нашрида U-19 Осиё чемпионати бу йил бўлмаслиги мумкин деган сарлавҳали мақола чиққанди.

Агарда бу мусобақа Ўзбекистонда ўтказилмаса бу мамлакатимиз имиджига жиддий таъсир қилади ва келажакда йирик халқаро мусобақаларни қабул қилиш имкониятларимизни пасайтириб юборади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 июл 18:36:18
Fayzillo Xabibullayev
Koʻtla
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг