UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 0 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0

28 янв 08:20
Янгиликлар

Футбол

Футзал. Осиё чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди (Натижалар)

Индонезия пойтахти Жакартада ҳисоб бўйича ўн саккизинчи футзал Осиё чемпионати старт олди.

Маълумки, ушбу мусобақада 16та терма жамоа иштирок этмоқда ва жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинган.

A гуруҳи: Индонезия, Ироқ, Қирғиз Республикаси, Корея Республикаси.

B гуруҳи: Таиланд, Вьетнам, Қувайт, Ливан.

C гуруҳи: Япония, Ўзбекистон, Тожикистон, Австралия.

D гуруҳи: Эрон, Афғонистон, Саудия Арабистони, Малайзия.

27 январи куни A ва B гуруҳларида 1-тур урашувлари ўтказилди. A гуруҳида Ироқ Қирғизистон футзал терма жамоасидан устун келган бўлса, Индонезия Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этди. B гуруҳида Таиланд Ливан терма жамоасини, Вьетнам эса кувайтни мағлуб этди.

A гуруҳи. 1-тур. 27 январь

Ироқ - Қирғиз Республикаси 4:2

Индонезия - Корея Республикаси 5:0

B гуруҳи. 1-тур. 27 январь

Таиланд - Ливан 2:0

Вьетнам - Қувайт 5:4

Бугун, 28 январь куни C ва D гуруҳларида 1-турга старт берилади. Бугун Тошкент вақти билан соат 17:00да Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тожикистонга қарши баҳс олиб боради. Бу учрашувда Нодир Элибоев шогирдларига омад тилаб қоламиз.

C гуруҳи. 1-тур. 28 январь

13:00. Япония - Австралия

17:00. Ўзбекистон - Тожикистон

D гуруҳи. 1-тур. 28 январь

11:00. Афғонистон - Саудия Арабистони

15:00. Эрон - Малайзия

Мусобақада иштирок этадиган таркибимиз қуйидагича кўриниш олган.

Дарвозабонлар: Шавкат Ибрагимов (Oil Star), Аббос Элмуродов (BMB PFC).

Ҳимоячилар: Илҳомжон Ҳамроев (Oil Star), Суннатилла Жўраев (Nasaf), Анасхон Раҳматов (Nasaf).

Қанот ўйинчилари: Шахрам Фахриддинов (ОКМК), Хайрулла Солихов (ОКМК), Самариддин Беркинов (Oil Star), Аброр Ахмедзянов (SQB), Акбар Усмонов (SQB), Ихтиёр Ропиев (Nasaf), Элдор Нигматов (Lokomotiv).

Ҳужумчилар: Музаффар Аҳаджонов (BMB PFC), Элбек Тўлқинов (Oil Star).

Х.Холиқов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг