UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Саккиз боксчимиздан 4 нафари Ислом бирдамлиги ўйинлари финалига йўл олди 0 12:20Суперлига. Бугун тур якунланади 0 11:59Одилхонда яна бир "осон" ғалаба. Жангчиларимиз Octagon 81 турнирида қандай натижалар қайд этишди? 0 11:38Жаҳон чемпиони Айтжан Халмаханов PWL 10 турнирида туркиялик рақибидан устун келди 0 11:17Рамазон Темиров UFC'даги кейинги жанги қачон бўлишини маълум қилди (ФОТО) 0 10:56Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди 0 10:34Ислом бирдамлиги ўйинларининг учинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар тўртта спорт туридаги беллашувларда қатнашади (Тўлиқ рўйхат) 0 10:13Фёдор Емельяненко ва Мирко Филипович ўртасида реванш жанги ўтказилади 0 09:52Жаҳон кубоги. Нодирбек ҳам 4-босқичга чиқди 0 09:31Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи 0 09:10Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатини 10 та медал билан якунлашди 0 08:49Майк Тайсон ҳеч ким мағлуб эта олмайдиган боксчини айтди 0 08:28ATP Finals старт олди. Карлос Алькарас ҳам бошлади 0 08:07ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди 0 23:33Ар-Риёд-2025: Иккинчи кунги баҳслардан кейин медаллар жамғариш рейтингидаги ҳолатимиз қандай? 0

10 ноя 10:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фёдор Емельяненко ва Мирко Филипович ўртасида реванш жанги ўтказилади

Россиялик аралаш яккакураш афсонаси 49 ёшли Фёдор Емельяненко ва 51 яшар Мирко "Кро Коп" Филипович ўртасидаги реванш жанги бўйича музокара бошланди.

Режага кўра, ушбу қизиқарли жанг 2026 йилнинг баҳорида Сербияда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Емельяненконинг ўзи "Gazeta.ru" нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Ҳозир биз кўргазмали эмас, реал жангни муҳокама қиляпмиз. У қанчалик амалга ошишга яқин? Биз иштирок этадиган арена, сана, ушбу турнирни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тўлиқ тушунча бор. Ҳозир энг қийини қолди - шартноманинг барча бандларини тартибга келтириш.

У ердаги аренада ҳали бирор марта бўлмаганман, лекин умуман олганда, Сербияда бўлишни яхши кўраман. У ерда дўстларим бор, муқаддас жойларга боришни яхши кўраман. Сербиялик спортчилар билан ҳам мулоқот қиламан. Улар Миркони қанчалик ҳурмат қилишларини биламан. У MMA ва кикбоксинг тарихидаги энг кучли жангчилардан бири ҳисобланади", - деди "Сўнгги император". 

Агар ушбу жанг амалга ошса, у реванш мақомидаги тўқнашувга айланади. 2005 йил август ойида Фёдор Емельяненко "Йил жанги" ва "Ўн йиллик жанги" деб топилган ушбу жангда Мирко Филиповични ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, оғир вазн тоифасида ўзига тегишли PRIDE чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг