UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0

10 окт 10:45
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди

Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг учун 80 мингдан ортиқ чипта сотув бошланганидан кейин бир соат ичида сотилиб бўлди.

Айни дамда Ticketmaster сервисида қўшимча ўринлар сотувга чиқишини кутаётган ярим миллиондан ортиқ бокс мухлислари виртуал навбатда турибди (жанг бўлиб ўтадиган Кардиффдаги стадионнинг стандарт сиғими 74 мингга яқин бўлса-да, бокс оқшомида майдонга қўшимча қаторлар ўрнатилиши ҳисобига ўринлар сони кўпайтирилади).

Чипталар нархи 88,5 фунт стерлингдан (тахминан 117 доллар) бошланиб, биринчи қаторлардаги ўринлар учун 13 128 фунтгача (17 345 доллар) етди. Ҳозирги вақтда уларни фақатгина чайқовчилардан сотиб олиш мумкин, улар энг арзон ўринлар учун 425 фунт (562 доллар), ринг олдидаги қаторлар учун эса 73 645 фунт (97 301 доллар) сўрашмоқда. Шу билан бирга, ташкилотчилар чипталарни чайқовчилар томонидан сотиб олинишига қарши қатъий чоралар кўрилганини ва уларнинг қўлига чипталарнинг атиги бир неча фоизи тушганини таъкидлашмоқда.

Оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпионлари Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг 12 декабрь куни Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади. Жанг ғолиби супероғир вазн тоифасида WBA Super чемпионлик камарига эга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг