UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0

05 мар 11:33
Янгиликлар

Гандбол

Гандбол: терма жамоаларимиз жаҳон кубогида Осиё шарафини ҳимоя қилади

Бир ҳафтадан кейин Косовонинг Приштина шаҳрида U-19 ўсмирлар ва U-21 ёшлар жамоалари ўртасида ўтадиган Халқаро гандбол федерацияси кубогининг қитъалараро босқичида Ўзбекистон терма жамоалари Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қилади.

12-16 март кунлари U-19 ўсмирлар ва U-21 ёшлар жамоалари ўртасида ҳар икки йилда бир марта ташкил этиладиган жаҳон кубогининг қитъалараро босқичида Африка, Европа, Осиё, Океания, Жанубий ва Марказий Америка ҳамда Шимолий Америка ва Кариб ҳавзаси босқичларида ҳар бир ёш тоифасида зафар қучган биттадан жамоа майдонга тушади.

U-19 ўсмирлар биринчилигида Нигерия (Африка), Никарагуа (Жанубий ва Марказий Америка), АҚШ (Шимолий Америка ва Қариб ҳавзаси), Янги Каледония (Океания), Ўзбекистон (Осиё), Косово (Европа) давлатлари кураш олиб борса, U-21 ёшлар биринчилигида Никарагуа (Жанубий ва Марказий Америка), Руанда (Африка), АҚШ (Шимолий Америка ва Қариб ҳавзаси), Янги Каледония (Океания), Ўзбекистон (Осиё), Болгария (Европа) жамоалари қатнашади.

Қуръага кўра, бу жамоалар аввалига учтадан икки гуруҳга тақсимланади. Ўз гуруҳида 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар ярим финалга йўл олади. Учинчи ўрин соҳиблари 5-ўрин учун майдонга тушади.

Айтиш лозим, қитъалараро жаҳон кубоги йўлланмасини ҳар бир жамоа ўз қитъасида ўтказилган саралаш мусобақаларида қўлга киритган. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоалари жорий йилнинг 3-7 январь кунлари Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида U-18 ўсмирлар ва U-20 ёшлар жамоалари ўртасида ташкил этилган Халқаро гандбол федерацияси кубогининг Осиё қитъаси босқичида ғолибликни қўлга киритиб, жаҳон кубоги босқич йўлланмасига эга чиққанди.

Мамлакатимизнинг U-19 ва U-21 терма жамоалари айни кунларда Тошкент шаҳридаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мажмуасида ушбу нуфузли мусобақа олдидан ҳал қилувчи ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Юртимиз гандболи тўғрисида яна бир янгилик. Пойтахтимизда Ўзбекистон гандбол федерацияси Тошкент шаҳар бўлимининг ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишида бўлимнинг янги раиси сайланди.

Пойтахтда фаолият юритаётган тренерлар ва соҳа мутахассислари иштирок этган тадбирда Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби директори Санжарбек Назаров Ўзбекистон гандбол федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раислигига сайланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг