31 мар 14:36
Янгиликлар
Бокс/ММА
Гарсия ўзини дунёнинг энг кучли енгил вазн боксчиси деб атади
Америкалик чарм қўлқоп устаси Райан Гарсия енгил вазн тоифасида дунёнинг энг кучли боксчиси эканлигини маълум қилди.
Табиийки, украиналик учта йўналиш бўйича жаҳон чемпиони Василий Ломаченко бунга рози эмас.
"Бизнинг вазнда кучли чемпионлар етарли. Лекин мен уларнинг энг яхшисиман. Фақат буни амалда исботлаб беришим керак. Биринчи навбатда Жервонта Дэвисни мағлуб этаман. Кейин қолганларга навбат келади", - дея Гарсиянинг сўзларини келтирмоқда BoxingNews24.
Эслатиб ўтамиз, бу вазнда Василий Ломаченко WBA Super, WBO ва WBC Franchise йўналишлари чемпиони бўлиб турибди. Райан Гарсия ўзининг сўнгги жангида Франциско Фонсекани 80 сонияда нокаутга учратган эди.
Ҳавола :
Фикрлар