UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0

13 апр 12:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Генри Cехудо: «Хамзат Чимаев сув устида юра оламан деб ўйлайди»

Генри Cехудо Хамзат Чимаевнинг сўнгги жанги ҳақида гапирди.

Гилберт Бернс билан кечган оғир жангдан сўнг Хамзат Чимаев ярим ўрта вазн тоифасидаги Камару Усмандан камарни олиш ғоясидан воз кечиб, бор эътиборини ташкилотнинг ўрта дивизионидаги фаолиятига қаратиши керак, деб ҳисоблайди собиқ UFC чемпиони Генри Cехудо.

«Бу ажойиб жанг бўлди, лекин агар Чимаев чиқиб, Усман билан шундай жанг қилса, у катта муаммога дуч келади. Биз унинг қандай қилиб оддий одам бўлиб қолганини кўрдик. Чимаев сув устида юра оламан деб ўйлагани учун бу сабоқни камтарлик билан олиши керак эди, бунга қисман биз ҳам айбдормиз - у ҳеч нарсани исботламасидан олдин уни шоҳсупага қўйдик. Бу биринчи марта у энг яхши рақибга қарши жанг қилди ва кўп одамлар бу жангдаги ғалабани Гилберт Бернсга беришди. У ютқазишга яқин эди. Мен ҳали ҳам уни ярим ўрта вазн учун жуда катта деб ҳисоблайман. Ўйлайманки, ўрта вазндаги Чимаев ярим ўрта вазндаги Чимаевдан анча хавфлироқ», - деди Генри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг