20 май 11:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Гига Чиказе "Кореялик Зомби"га "вызов" ташлади
Грузиялик UFC жангчиси Гига Чикадзе "Кореялик Зомби" лақабли Чон Чхан Сонни жангга чорлади.
"Келинг, уни чинакамига корейс зомбисига айлантирамиз", — деб ёзган Чиказе ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Чикадзенинг сўнгги жанги UFC Vegas 46 турнирида америкалик Калвин Каттар билан бўлган эди. Уларнинг жанги турнирнинг асосий воқеаси бўлиб, якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан америкалик ғалабани нишонлаганди.
"Кореялик Зомби" эса сўнгги бор UFC 273 турнирида Александр Волкановскига қарши октагонга кўтарилганди. Алекс уч раунд давомида катта устунликка эга бўлган ва тўртинчи раунд бошида техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. Бу билан у ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионлигини ҳимоя қилганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар