UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

03 июл 13:42
Янгиликлар

Шахмат

"Global Chess League". Абдусатторов ва Синдаров мусобақада қандай натижа қайд этди?

22 июнь - 2 июль кунлари Дубай шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Global Chess League" турнири ташкил этилди.

Клублар сифатида ўтказилган мазкур баҳсларда ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этганлиги ҳақида хабар қилгандик. 

Нодирбек турнирда "Balan Alaskan Knights", Жавоҳир эса "UpGrad Mumba Masters" жамоалари сафида дона сурди. 

Нодирбек Абдусатторовнинг "Balan Alaskan Knights" жамоаси 10 та тур якунига кўра 10 очко жамғарди ва турнирни 4-ўринда якунлади. Жавоҳир Синдаровнинг "UpGrad Mumba Masters" жамоаси эса финалга қадар етиб келди ва ҳал қилувчи финал ўйинида Левон Аронян бошчилигидаги "Triveni Continental Kings" жамоасига имкониятни бой берди. 

Шахматчиларимизнинг индивидуал натижаларини оладиган бўлса, Нодирбек Абдусатторов 10 имкониятдан 7 очко жамғарди. Жавоҳир Синдаров эса 15 имкониятдан 8,5 очко тўплади. Жавоҳирнинг жамоаси финалга йўл олгани учун у 10 тадан ташқари яна 5 та партияда ўйин ўтказди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг