UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Жавоҳир Умматалиев: "ЖЧдаги иккинчи ўрин ҳам ёмон эмас, лекин..." 0 19:24Шарабутдин Атаев Тошкентдаги чемпионлик ҳақида: "Икки йил олдингиси анча ёрқин ва қимматли эди" 0 19:02"Яқин орада кўришамиз". Нганну Немковнинг чорловига жавоб берди 0 18:39"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум 0 18:17Асадхўжа Мўйдинхўжаев учинчи чемпионликдан сўнг: "Тўхтаб қолиш йўқ. Гап-сўзларга нуқта қўйдик деб ўйлайман" 0 17:51"Жин урин сени". Бакли яна Рахмоновга кескин чақириқ ташлади 0 17:25Тўрабекни мағлуб этган Муслим Гаджимагомедов: "Биринчи ўринга чиқиш тобора қийинлашиб бормоқда" 0 17:02"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди 0 16:40"Фрэнсис билан жанг қилгим келади". Вадим Немков Нганнуни жангга чорлади 0 16:19Мэнни Пакьяо: "Илгари гуллар ва булочкалар сотардим, кўпинча қорним тўймасди" 0 15:56Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди 0 15:35"Реал" Камавингага нарх қўйди 0 15:14Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 9 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 14:53Қозоғистонлик IBA Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари давлатдан мукофот пули олмайди. Нега? 0 14:32UFC on ESPN 73 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

18 июн 12:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

GLORY ташкилоти россиялик жангчиларни ҳайдади

Теглар :  GLORYРоссия
Украинага эълон қилинган уруш ортидан Россия спортчиларига Европа спорт жамоатчилигининг нафрати кундан-кунга ортиб боряпти.

Хусусан, Европанинг дунёга машҳур GLORY кикбоксинг-промоушени раҳбарлари ҳам барча россиялик жангчиларини ташкилотдан четлатди. Ҳайдалганлар орасида ҳатто яримоғир вазнда промоушен чемпиони Артём Вахитов ҳам бор.

Эндиликда россиялик собиқ чемпионга тегишли камар учун жанг 20 август куни Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ўтказиладиган GLORY 81 турнирида ўтказилади. Унда нидерландиялик Луис Таварес литвалик Сергей Маслобоевга қарши рингга чиқади. 

"Биз барча россиялик жангчиларга узоқ йиллик ҳамкорлик учун раҳмат айтамиз. Бизнинг ҳам, уларнинг ҳам ҳозирги сиёсий воқейликларда айби йўқ. Лекин вазият шундай йўл тутишимиз кераклигини кўрсатмоқда. Қачон Россия Украинага нисбатан очиқчасига бошлаган урушини якунласа, биз яна россиялик жангчилар билан ишлашда давом этамиз", - деган GLORY вице-президенти Скотт Рудманн.

Айнан GLORY промоушени россиялик спортчилар ёппасига ҳайдаган дунёдаги биринчи спорт ташкилоти бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг