12 сен 09:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
Головкин 7 ой ичида 18 марта допингга таҳлил топширди
Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида учта йўналиш бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкин қисқа фурсат ичида допинг учун 18та таҳлил топширди.
Қозоғистонлик боксчи шу йилнинг февраль ойидан то шу кунгача 12 бор пешоб, 6 маротаба қонидан таҳлил топширган. Барча допинг-таҳлиллар тоза чиққан, яъни Головкинда ҳеч қандай допинг аломатлари аниқланмаган.
Геннадийнинг 15 сентябрь кунги жангдаги рақиби мексикалик Сауль Альварес ҳам допинг-текширувдан ўтди. Лекин Сауль “Канело”дан неча маротаба таҳлил олишгани ҳақида маълумот йўқ.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар