06 окт 09:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Головкин-Деревянченко жанги тўлиқ ўн икки раунд давом этди
Ҳозиргина Нью-Йоркдаги машҳур "Madison Square Garden” аренасида супер тўқнашув ўз якунига етди.
Кечанинг марказий жангида ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкин украиналик Сергей Деревянченкога қарши баҳс олиб борди. Жангнинг биринчи раундида Сергей Головкининг кучли зарбасини ўтказиб юбориб, нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Иккинчи раундда эса украиналик боксчининг қоши ёрилди. Шундай бўлсада, жанг тўлиқ ўн икки раунд давом этди. Тўқнашувнинг катта қисмида устунликка эришган Головкинга ҳакамлар бир овоздан 114-113, 115-112, 115-112 ғалабани тақдим этишди. Шу тариқа, қозоғистонлик боксчи вакант бўлиб турган IBО, IBF камарларига эга чиқди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар