28 сен 11:28
Янгиликлар
Бокс/ММА
Головкин vs Деревянченко. Жанг иккита камар учун кечади
Аввалроқ ярим ўрта вазн боксчиси Геннадий Головкин ҳамда украиналик Сергей Деревянченконинг вакант бўлиб турган IBF камари учун жанг қилиши маълум қилинганди.
Кеча эса боксчилар яна бир нуфузли камар IBO чемпионлик камарини қўлга киритиш учун ҳам рингга кўтарилиши ойдинлашди. Аслида ўрта вазн тоифасидаги IBO камари ҳам собиқ IBF чемпиони Сауль Альваресга тегишли бўлган. Лекин мексикалик чемпион 2018 йилда ушбу камардан воз кечганди. Ўшандан бери IBO камари вакант бўлиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Головкин ва Деревянченко ўртасидаги чемпионлик жанги 5 октябрь куни бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар