UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Бу қизиқ! Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида медаллар сони бўйича нечанчи ўринда? 0 19:02Анвар Анваров тарихда илк бор ташкил этилган Ultimate Championship турнирида нечанчи бўлди? 0 18:30Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиши ихтиёрий қарорми ёки мажбурий? 0 17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0 17:17Арман Царукян: "UFC чемпионлик камарини пулга сотиб олиб бўлмайди" 0 16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0 15:49Жон Жонс Махачевнинг допинг айбловларига жавоб қайтарди 0 15:05Ўзбекистон МТЖ Сурия билан Тошкентда ўйнайди 0 14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0

18 авг 08:51
Янгиликлар

Шахмат

Grand Chess Tour: Синдаровда ниҳоят ғалаба, қора доналарда пешқадамлардан бири таслим этилди

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Grand Chess Tour сериясининг ҳал қилувчи босқичи — Sinquefield Cup 2026 турнирида 7-тур ортда қолди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари иштирок этаётган турнир классик шахмат йўналишида 9 турдан иборат айланма тизимида ўтказиляпти. Жавоҳир Синдаров ниҳоят, 7-турга келиб илк ғалабасини қўлга киритди. Бунга қадар у 5 дуранг ва 1 мағлубият қайд этганди. 

Жавоҳир еттинчи турда қора доналарда ўйнаганига қарамай, пешқадамлардан бири германиялик Винсент Кеймерни мағлубиятга учрата олди. Бу турдаги ягона ғалаба ҳам айнан Синдаровга тегишли бўлди. Қолган тўртта партияда томонлар муроса йўлини танлашди. 

Саккизинчи тур олдидан турнир жадвалида америкалик Уэсли Со 4,5 очко билан якка пешқадамлигини сақлаб қолди. Фабиано Каруана, Рамешбабу Праггнанандҳа ва Максим Вашье-Лаграв 4 очко билан Топ-4`дан жой олган. Кечаги ғалабаси эвазига Жавоҳир 3,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-поғонадан 5-ўринга кўтарилиб олди. Синдаровдан енгилган Винсент Кеймер ҳам 3,5 очкога эга ва у 6-ўринни банд этган. Левон Аронян ва Сэм Севьян ҳисобида ҳам 3,5 очкодан бор. Аниш Гири 3 очко билан 9-ўриндан жой олган бўлса, 1,5 очкога эга Йорден ван Форест сўнгги 10-ўринда бормоқда.   

Бугун 8-турда Жавоҳир Синдаров оқ доналарда айнан аутсайдер Йорден ван Форестга қарши баҳс олиб боради. Бугунги учрашувлар ҳам бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланади. 

Тўлиқ иштирокчилар таркиби: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Фабиано Каруана (АҚШ), Прагнанандҳаа Рамешбабу (Ҳиндистон), Уэсли Со (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Аниш Гири (Нидерландия), Винсент Кеймер (Германия), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Йорден ван Форест (Нидерландия), Сэм Севьян (АҚШ).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг