UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:54Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

19 май 10:07
Янгиликлар

Шахмат

Grand Chess Tour: Super Chess Classic Romania 2026. Синдаров иштирокидаги партия меҳмонхона номерида ўтказилди

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида ташкил этилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 475 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирда 5-тур ортда қолди.

Мусобақада юқори рейтингга эга ўн нафар гроссмейстер бош соврин учун кураш олиб боряпти. Улар орасида "Номзодлар турнири" ғолиби Жавоҳир Синдаров ҳам бор. Ҳамюртимиз 5-турда қора доналарда аутсайдер, франциялик Алиреза Фирузджага қарши баҳс олиб борди. Учрашув ноодатий тарзда ўтказилди. Бунга Алирезанинг оёғидан олган жароҳати сабаб бўлди. Фирузджанинг меҳмонхонадаги номерида ўтган учрашувда дуранг натижа қайд этилди. 

Эътиборлиси, 5-турнинг қолган барча партияларида ҳам дуранг натижа қайд этилди. Пешқадам Винсент Кеймер қора доналарда нидерландиялик дуранглар қироли Аниш Гири билан муросага келди. 

Олтинчи тур олдидан германиялик гроссмейстер Винсент Кеймер 3,5 очко билан карвонбошилигини давом эттирмоқда. Аниш Гири 3 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ғалаба қозонганида айнан у пешқадамга айланиб оларди. Йорден ван Форест ва Рамешбабу Праггнанандҳа ҳисобида ҳам 3 очко бор. Жавоҳир Синдаров 2 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-поғонадан жой олган. Руминиялик Богдан-Даниэль Дик 1,5 очко билан 9-ўриндан жой олган бўлса, аутсайдер Алиреза Фирузджа ҳисобида 1 очко бор. 

Олтинчи турда Жавоҳир Синдаров қора доналарда ўзи сингари 2 очкога эга америкалик Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб боради. Бугун турнирда дам олиш куни, эртанги учрашувлар ҳам бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади. Чемпион 100 000 долларни қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг