UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0

11 фев 14:38
Янгиликлар

Дзюдо

Grand Slam Paris 2019. 21та давлат камида битта бронза медалига эга бўлди 

9-10 февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтди. 

Икки кун давом этган Paris Grand Slam 2019 мусобақасида сайёрамизнинг 5та қитъасидан 98 давлатнинг жами 609 нафар дзюдочилари татамига чиқишди. Жами 14та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.  

Медаллар жамғариш бўйича Япония терма жамоаси яққол пешқадам бўлди. Дзюдо ватани вакиллари 5та олтин, 3та кумуш, 7та бронза, жами 15та медал қўлга киритишди. Кунчиқар юрт дзюдочиларида 3та бешинчи ўрин ҳам бор. 

Франция терма жамоаси иккинчи бўлди. Мезбонлар 2та олтин, битта кумуш, 2та бронза медалига эга чиқишди. Кучли учликка 2та олтин ва 3та бронза медали билан Жанубий Корея терма жамоаси дзюдочилари якун ясашди.

Шунингдек, Грузия, Канада, Германия, Куба ва Руминия терма жамоалари таркибида ҳам бир нафардан олтин медал соҳиби бўлди. Жами 21та давлат терма жамоасига камида битта бронза медали билан ватанга қайтиш насиб этди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада иштирок этмади. Айни пайтда дзюдочиларимиз Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Дюссельдорф шаҳрида ўтказиладиган “Катта Дубулға” турнирига ҳозирлик кўришяпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг