UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Тайсон Фьюри: "Агар шундай бўлса, жамоамдагиларга мени "отиб ташланглар" дедим" 0 13:29"Реал" дарвозабони Куртуа жароҳатдан кейин қачон сафга қайтиши маълум 0 13:0848 ёшли Йоэль Ромеро Гекторга қарши жанг ўтказади 0 12:47Тўй яқин чоғи - Синдаров Гиннес рекордлар китобига киритилган ҳамкасбига кўнгил қўйдими? (+ФОТО) 0 12:26Флойд Мейвезер АҚШ солиқ хизматига 7,3 млн доллар қарз 0 12:05Осиё кубоги. Қизларимиз бугун 1/2 финал йўлланмаси учун майдонга тушади 0 11:44Жон Жонс қайтиш масаласини ёпди 0 11:23Соҳибжамол Осиё чемпионати совриндори! Жалолов финалда, Жамаловда кутилмаган мағлубият 0 11:02Белал Муҳаммад Прохазка - Улберг жанги ғолибни айтди 0 10:41"Вест Хэм" ғалабага эришиб, "Тоттенхэм"ни 18-ўринга "кузатиб" қўйди + ВИДЕО 0 10:20Бугун 5 нафар эркин курашчимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 09:59"Мен 100% қафасдаги жанг тарафдориман". Жо Байденнинг ўғли Трампнинг ўғилларига "вызов" ташлади 0 09:38Таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бағишланган флешмоб ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:17"Рома" ўз уйида аутсайдерни қийинчиликсиз мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:56Майк Тайсон Фьюрига мурожаат қилди ва жавобини ҳам олди 0

06 ноя 10:12
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Нодирбек ва Жавоҳирда ғалаба, бош соврин эса Ҳиндистонга кетди (Фото+Жадвал)

Буюк Британиянинг Мэн оролида дунёнинг кучли шахматчилари иштирокида ўтказилган нуфузли Grand Swiss мусобақаси ўз якунига етди.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 600 000 (460 000 эркаклар, 140 000 аёллар учун) АҚШ долларини ташкил этиб, унда дунёнинг 164 (114 эркак, 50 аёл шахматчилари) нафар гроссмейстери ғолиблик йўлида дона сурди. Улар қаторида ёш гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар ҳам ўз имкониятларини синаб кўришди.

Мусобақа швейцарча тизимда ўтказилиб, кеча гроссмейстерлар сўнгги 11-турда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишди. Бу турда Жавоҳир Синдаров (2658) ва Нодирбек Абдусатторов (2716) номдор рақибларини мағлубиятга учратишди. Шамсиддин Воҳидов (2578) ва Нодирбек Якуббоев (2616) эса ўз партияларини дуранг билан якунлашди. 

Уч нафар шахматчи Андрей Есипенко (Россия, 2683), Ҳикару Накамура (АҚШ, 2780) ва Видит Гужрати (Ҳиндистон, 2716) cўнгги тур олдидан 7,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишаётганди. Сўнгги турда Есипенко ва Накамуранинг очко йўқотишидан унумли фойдаланган Видит ғалабага эришиб, очколарини 8,5 тага етказди. Бу эса унга Grand Swiss чемпионлигини тақдим этди. Накамура 8 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, 7,5 очкога эга Есипенко кучли учликка якун ясади. 

Ҳамюртларимиздан Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов 7 тадан очко жамғаришди. Жавоҳир 114 шахматчи орасида кучли саккизталикдан жой олди. Шахматчимиз 7 очко тўплаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлди. Муҳими, у 2700 рейтинг очкога эга иккинчи ўзбекистонлик гроссмейстерга айланди. Синдаров сўнгги турда рейтингда ўзидан юқорида жойлашган Владислав Артемьев (Россия, 2697)ни мағлубиятга учратди. 

Нодирбек Абдусатторов 11-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, Юрий Кузубов (Украина, 2625)дан устун келди. У 7 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 12-поғонани банд этди. Яқиндагина Қатар "Мастерс" турнирида чемпион бўлган Нодирбек Якуббоев (2616) 6,5 очко билан 14-поғонани эгаллади. У 6,5 очко жамғарганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлди. 

Якуббоев 11-турда франциялик номдор рақиби Алиреза Фирузжа (2777) билан муросага келди. Сўнгги турда рейтинги ўзидан баланд Нилс Гранделиус (Швеция, 2689) билан қора доналарда дуранг ўйнаган Шамсиддин Воҳидов (2578) 5 очко билан 75-ўрин кифояланди. У 5 очко жамғарганларнинг энг яхшиси бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг