15 дек 11:38
Янгиликлар
Теннис
Григор Димитров Барселонадаги турнирда иштирок этади
Болгариялик теннисчи Григор Димитров 23-29 апрель кунлари Барселонада бўлиб ўтадиган турнирда иштирок этишини маълум қилди.
Аввалроқ, ушбу турнирнинг 10 карра ғолиби Рафаэль Надаль 2018 йилда бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада қатнашиш нияти борлигини айтиб ўтганди.
"Бу биз учун ажойиб янгилик. Димитров 2017 йилнинг энг яхши теннисчиларидан бири бўлди. Лондонда у ажойиб ўйин намойиш этди", - деди Tennis World мусобақалари директори Альберт Коста.
Ҳавола :
Манба : Tennis World
Фикрлар