UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

10 авг 12:41
Янгиликлар

Дзюдо, Осиё ўйинлари

Гулноза Матниёзова спортга қизиқиш сабаби, чемпионлик сири ва бошқалар ҳақида

Яна бир неча кундан сўнг Индонезияда навбатдаги Осиё ўйинлари старт олади.

Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти ушбу нуфузли мусобақада иштирок этувчи етакчи спортчиларимиз билан қисқа интервьюлар ташкил қилиб келмоқда. Бугун саволларимизга ўзбек аёллари ичида дзюдо бўйича жаҳон турнеларида биринчи олтин медални қўлга киритган спортчи Гулноза Матниёзова жавоб қайтаради.

Спортга қизиқиш сабаби

Тахминан беш ёшимда ота-онам билан бирга телевизор кўриб ўтирардик. Ўшанда мамлакатимизнинг биринчи президенти ёш курашчиларни медаллар билан тақдирладилар. Шунда мен ҳам қизиқиб дадамдан сўрагандим: "Мен ҳам спортчи бўлсам президентимиз медаль берадиларми?". Шу тариқа спортга қизиқиб, машғулотларда қатнаша бошлаганман. Яккакурашчи бўлганим билан, спортнинг гимнастика ва футбол турларини ҳам жуда яхши кўраман.


Овқат танламайди

Овқатланиш тартибим ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳамма каби таомлар истеъмол қиламан. Овқат танлаб ўтирмайман. Эрталаб кўп ҳам нонушта қилмайман.


Чемпионлик сири

Бунинг учун ҳар бир спортчи ўз олдига мақсад қўйиши лозим. Меҳнат қилиб, ўз устида мунтазам равишда ишлаш керак. Мураббий кўрсатмаларини доимо бажариши шарт. Ана шунда у ўз мақсадига эришади ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олади.


Осиё ўйинлари олдидан

Индонезиядаги мусобақага жиддий равишда тайёргарлик кўрдик. Ҳозирча бу борада аниқ бир гап айта олмайман. Аммо, совриндорлар қаторидан ўрин олиш учун жиддий равишда ҳаракат қиламан. Осиё ўйинларида жамоадошларимга ҳам омад тилайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг