UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 09:14Ўзбекистон крикет федерациясида янги тайинлов 0

25 окт 09:59
Янгиликлар

Шахмат

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ чемпионати кумуш медали соҳибаси!

Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида АҚШ чемпионати якунига етди.

АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2374) 11 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, кумуш медаль соҳибасига айланди. Карисса Йип (2418) 8,5 очко билан АҚШнинг 2024 йилги чемпиони бўлди. У энди уч карра АҚШ чемпиони. Алисе Ли (2395) эса 7 очко билан бронза медалига эга чиқди. 

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ вице-чемпиони бўлиш баробарида аёллар ўртасидаги жаҳон Кубогида қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. Шунингдек, умумий мукофот жамғармаси 152 000 долларни ташкил қилган мусобақадаги иштирокидан 30 000 АҚШ доллари ҳам ишлаб олди. 

Мукофот жамғармаси 250 000 долларни ташкил этган эркаклар ўртасидаги АҚШ чемпионатида дунёнинг иккинчи рақамли шахматчиси бўлиб турган Фабиано Каруана (2805) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Каруана 11 имкониятдан 7 очко тўплади ҳамда 62 000 доллар мукофот пулини ҳам қўлга киритди.     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг