UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

09 авг 10:32
Янгиликлар

Каратэ

Ҳакамлар "харом" қилган Олимпиада. Хушини йўқотган каратэчи Олимпиада чемпиони бўлди

Теглар :  Токио-2020Каратэ
Токио-2020 Олимпиадаси ҳакамларнинг хурмача қарорлари билан ҳам эсда қоладиган бўлди.

Хусусан, ҳакамлар Япония миллий спорт тури бўлгани учун илк бор Олимпиада дастурига киритилган каратэ мусобақасида ҳам "калла" қўйишди.

Карате-кумите мусобақасининг +75 килограмм вазн тоифаси чемпионлик тақдирини айнан ҳакамларнинг қарори ҳал қилди. Финал баҳси бошланишидан бир дақиқа ўтиб, саудиялик Тарег Хамеди 4-1 ҳисобида олдинда бораётганди. Айнан шу вазиятда у эронлик Сажаду Гянжзаданинг бошига оёқда зарба берди ва рақибини нокаутга учратди. 

Хамеди ғалабасини тантана қилишга чоғланган бир паллада ҳакамлар катта саҳнага чиқишди. Шифокорлар хушсиз ётган Гянжзадани кислород ёрдамида замбилда залдан олиб чиқиб кетишди. Ҳакамлар эса узоқ давом этган маслаҳатлашувдан сўнг Сажад Гянжзадани +75 кг вазнда биринчи Олимпиада чемпиони деб эълон қилишди. Уларнинг фикрича, Тарега Хамеди рақибига тақиқланган зарба йўллаган. Бу эса унинг дисквалификациясини таъминлади. 

Ҳакамларнинг қарорини эшитган Хамеди татамини кўзида алам ёши билан тарк этди. Хушига келган Гянжзада эса Олимпиада чемпиони бўлганини эшитиб, кўзларига ишонмади.  

"Олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритганимдан хурсандман. Лекин айнан бу йўл билан чемпион бўлганимдан хафаман", - деган Гянжзада финалдан кейинги матбуот анжуманида.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

   
09 авг 12:50:12
Dark Warrior
Biz ham bu yo'l bilan chempion bo'lganingdan xafamiz.Agar oltin medal olmaganingda biz Osiyoda Erondan bir pog'ona yuqorida 4-o'rinda bo'lardik.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг