UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

02 май 11:37
Янгиликлар

Дзюдо

Ҳакамлик мавзусида йиғилиш ўтказилди + ФОТО

Ўзбекистон дзюдо федерациясида ҳакамлик масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Федерация раиси ўринбосари Зафар Қаҳрамонов раҳбарлигида ўтган тадбирда  Ўзбекистонда дзюдо ҳакамлигини янги босқичга кўтариш, халқаро тоифадаги реферилар сонини ошириш, ҳакамлар учун турли семинарлар ташкил этиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Бугунги кунда Рамзиддин Саидов ва Вячеслав Перетейко олимпия тоифасидаги рефери сифатида фаолиятларини давом эттирмоқда. Саидов Токио Олимпия, Перетейко Паралимпия ўйинларида ҳакамлик қилишга муваффақ бўлди. 

Йиғилишда олимпия тоифасидаги ҳакамлар сонини кўпайтириш масаласига ҳам урғу қаратилди. Яқинда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида IJF томонидан A ҳакамлик тоифаси учун ўтказилган семинарда ҳакамларимиздан Қаҳрамон Узоқов, Тимур Муҳаммедханов ва Алишер Коргановлар ҳам муваффақиятли тарзда қатнашишган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг