UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0

08 сен 08:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳамюртимиз Россияда чемпионлик камарини ҳимоя қилди

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жангида ҳамюртимиз Равшанбек Умурзоқов ўзига тегишли WBA Asia чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Унинг рақиби филиппинлик Ролдан Алди бўлди. 

Ўн раунддан иборат ушбу чемпионлик жанги тўлиқ давом этди ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Уччала ҳакам ҳам бир овоздан 98:91, 97:92, 98:91 ҳисобидаги ғалабани чарм қўлқоп устамизга тақдим этди. 

Равшанбек ўзининг 10-жангида 10-ғалабасига эришди. Еттита жангда рақибларини муддатидан аввал нокаутга учратган. 25 ёшли Ролдан эса 23-жангида рингга чиқди. Ҳисобида 14 та ғалаба, 7 та мағлубият ва битта дуранг бор эди. Кеча оқшом саккизинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг